Дата: Yakshanba, 11.03.2012, 14:44 | Сообщение # 3
-Sayt_Malikasi-
Группа: Sayt Do'sti (Sd)
Сообщений: 7499
Статус: Saytda emas
Ўзбегимнинг аёллари
Ўзи каби бир иболи хаёллари, Лабзи ширин, тилларида бор боллари. Чеҳрасидек кулиб турар иқболлари, Бунча гўзал, ўзбегимнинг аёллари! Қош, кўзида ўсмаси-ю, сурмаси бор, Атлас кўйлак, чеккасида бурмаси бор. Ош пиширса лаззатдан тил ёрмаси бор, Бунча зебо ўзбегимнинг аёллари! Аждодида ўтган бағри куюклари, “Мен”деганни бағрин ёққан суюклари. Бор Тўмарис, Увайсийдек буюклари, Бир париваш ўзбегимнинг аёллари! Бири ишчи, бири раҳбар ишбилармон, Юзлари ой, покиза руҳ, катта карвон. Иши билан, сўзи билан элга дармон, Иймони пок ўзбегимнинг аёллари . . . ! ! ! Ayriliq sevgi uchun - xuddi shamol olov uchun: kuchsizi uni o'chiradi, kuchlisi esa alangatadi.