Master | Дата: Chorshanba, 11.01.2012, 11:11 | Сообщение # 1 |
Рядовой
Группа: Sayt Adminstratori
Сообщений: 121
Статус: Saytda emas
| Жума намозининг шаръийлигини Қуръони Карим ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари таъкидлайди. Сураи “Жумъа” нинг 9-оятида дейиладики: “Эй мусулмонлар, агар жума кунининг намозига чақирилса, Аллоҳу таолонинг зикрига шошилинглар ва савдони қўйинглар. Агар сизлар билсаларингиз бу ишларингиз ўзларингиз учун яхшидир”. Расулуллоҳ жума намозининг машруълигини қуйидагича баён қиладилар: “Жума ҳақиқий намоз, уни адо этишлик ҳар бир мусулмонга фарздир”. Исломнинг тарихида жума намози энг биринчи маротаба Расулуллоҳнинг масжидларида, Мадинаи Мунавварада адо этилган, иккинчиси эса Баҳрайнда Живоий қишлоғидаги (Абдул қайс) Абдулқайс масжидида ўқилган. Ҳадиси шарифда бу ҳақда хабар берилган: “Расулуллоҳнинг масжидларида ўқилган жумадан сўнг биринчи жума намози Баҳрайнда Живоий қишлоғидаги Абдулқайс масжидида ўқилди. Жума намозида намоз ўқувчиларнинг адади 4 нафардан кам бўлмаслиги шарт. Бу жума намозининг қоидаларидан биридир. Баъзи фиқҳ илмидан кам хабар бўлган кишилар жума намозидан сўнг эҳтиётан пешин намозини ҳам ўқишадилар. Улар ўйлайдиларки, бу иш ажрга сазовор бўлади, Аллоҳи таолонинг розилигига эришади ҳамда Расулуллоҳнинг суннатларига ҳам мувофиқ бўлади. Аммо ҳақиқат бунинг акси. Ишончли қавлларга қараганда Расулуллоҳ (с.а.в.), у Жанобдан кейин хулофои рошидинлар ҳам ва улардан кейинги тобеинлар ҳам жума намозидан сўнг эҳтиётан пешин ўқимаганлар. Шунинг учун биз ҳам “Эҳтиёти пешин” ўқишлигимизга ҳеч қандай зарурат йўқ. Ибни Ҳажмил Ҳанафийнинг “Ал- Баҳрурроиқ” китобида айтибдурки “Мен ўз таълиқотларимда бир неча бор жума намозидан сўнг “Эҳтиёти пешин” ўқишликни инкор қилдим, чунки, жума намозининг фарзлигида ҳеч қандай шак йўқ”. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам одамлар орасида шак пайдо қилишдан узоқ бўлганлар, бизларни ҳам бундан сақлаганлар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси
UZB: Yurmasdan turib Yugurishga shoshilma!!! RUS: Не торопись бегать, прежде не начав ходить!!! ENG: Don't hurry up to run, before without having started to go!!!
|
|
| |
_ArAzChI_XoNiM_ | Дата: Chorshanba, 18.01.2012, 06:07 | Сообщение # 2 |
Рядовой
Группа: Sayt Do'sti (Sd)
Сообщений: 6631
Статус: Saytda emas
| P.s hm
|
|
| |
RU_MAFIYA | Дата: Juma, 09.03.2012, 16:52 | Сообщение # 3 |
Группа: Удаленные
| nega hm
|
|
| |