Меню сайта

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

[ Forum yangiliklari · Ishtirokchilar · Forum qoidalari · Qidiruv · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
O'zbekona Forum » Islomiy Bo'lim » Islom olami » &ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& (&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR&)
&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR&
RU_MAFIYAДата: Juma, 24.02.2012, 18:52 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные





ASALOMU ALAYKUM MUSURMON DOSLARIM BU MAVZUDA ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR YOZIWINGIZ MUNKIN .

Добавлено (24.02.2012, 17:54)
---------------------------------------------
ИМОМ БУХОРИЙ

Добавлено (24.02.2012, 17:59)
---------------------------------------------
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан
Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра
ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий
ҳижратнинг 194 йили Шаввол
ойини 13-си, Жума кунида
Бухорада таваллуд топдилар. У
киши етим бўлиб ўсдилар. Ёшлари
9 га етганда Қуръони Каримни
тўлалигича ёд олдилар. Ҳадис
эшитишликни хуш кўрардилар,
вояга етгунга қадар 10000дан зиёд
ҳадисни ёд билардилар.
Ҳомид ибн Исмоил айтадилар:
«Бухорий билан дарс олардим. Биз
ҳар бир ҳадисни ёзиб борардик.
Бухорий эса ёзмас эдилар. Биз эй
Муҳаммад ибн Исмоил, нега
ёзмайсиз, деб сўрасак, у киши:
«Қани, ёзган нарсаларингни
кўрсатинглар-чи», дедилар. Биз
кўрсатганимизда, биз ёзган
ҳадисларни ва унга яна 15000
ҳадис зиёда қилиб ёддан айтиб
бердилар»

Добавлено (24.02.2012, 18:00)
---------------------------------------------
Имом Бухорийнинг кўзлари ёшлик
пайтларида ожиз бўлиб, кўрмай
қолади. Оналари Иброҳим
пайғамбарни туш кўрадилар. У
киши: «Эй аёл, Аллоҳ таоло кўп
дуоинг сабабли ўғлингга кўзини
қайтариб беради», дейдилар. Бир
неча кундан сўнг Имом
Бухорийнинг кўзлари яна кўра
бошлайди.
Имом 18 ёшга тўлганларида
оналари ва акалари билан ҳаж
қилиш учун Маккаи Мукаррамага
келадилар. Ҳаж амалларининг
бажариб бўлгач, оналари ва
акаларини Бухорога жўнатиб,
ўзлари ҳадис жамлаш учун шу
ерда қоладилар.
Имом Бухорийдан: «Нега бу ишга
қўл урдингиз! деб, сўрашганда,
шундоқ жавоб берган эканлар:
«Бир куни Расулуллоҳни туш
кўрдим, қўлимда елпиғич, у
кишини елпир эдим. Бу тушимни
баъзи таъбир айтувчиларга айтсам:
«Сен Расулуллоҳдан ёлғонларни
елпиб турасан»-дейишди.

Добавлено (24.02.2012, 18:01)
---------------------------------------------
Имом Маккадаги Абдуллоҳ ибн
Язид ал-Муқрий исмли кишидан
дарс олади. Сўнг Хуросон, Боғдод,
Ҳижоз, Басра, Куфа, Шом, Миср
каби жойлардаги кишилардан
ҳадис тўплайдилар. Имом Бухорий
600000 ҳадис тўплаб, шундан
100000 саҳиҳ, 200000 заиф ҳадисни
ёдлайдилар. Бу ҳадисларни
тўплашда 90000дан зиёд кишининг
ҳузурида бўлиб чиқадилар.
Маражжа ибн Ражаъ айтадилар:
«Имом Бухорий Аллоҳнинг ерда
юрувчи мўъжизаси эди».
Муҳаммад ибн Юсуф айтадилар:
«Бир куни Расулуллоҳни туш
кўрибман. У киши: «Қаерга кетаяп-
сан?», деб сўрадилар. Мен,
Муҳаммад ибн Исмоилнинг
ҳузурига, деб жавоб берсам:
«Ундай бўлса мендан салом айтиб
қўй», дедилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар:
«Ҳадис ёдлаш тўрт кишида тамом
бўлди: Абу Заръата ар-Розий,
Исмоил ал-Бухорий, Имом Доримий,
Ҳасан ибн Шужжа ал-Балҳий».
Имом Бухорийнинг устозларидан
бири Абдуллоҳ ибн Холид ал-
Омирий: «Бухорийнинг
кўкрагидаги туки бўлишига рози
эдим»-деганлар.

Добавлено (24.02.2012, 18:02)
---------------------------------------------
Ал-Фирабий айтадилар: «Бир куни
Бухорийни туш кўрдим. У киши
Расулуллоҳнинг орқаларидан
юрар эдилар. Бухорий
Расулуллоҳнинг оёқ изларига
оёғини қўяр эдилар».
Ҳадис олимларидан бўлмиш
Муслим ҳар қачон Бухорийни
ҳузурларига кирсалар: «Эй
ҳадислар табиби! Эй ҳадис
уламоларининг саййиди! Ижозат
берсангиз оёғингизни ўпсам»-дер
эканлар.
Бухорий ўзларининг «Жомеъ
Саҳиҳ» китобларини 16 йилда ёзиб
тугатадилар. «Қачонки мана шу
китобимга бирор ҳадис киритсам,
ғусл қилиб икки ракъат намоз
ўқирдим», деб айтадилар.
Уламолар бу китобни Қуръон ва
Расулуллоҳнинг китобларидан
кейинги энг саҳиҳ китоб деб
билишар эди.
Муҳаммад ибн Юсуф айтадилар:
«Расулуллоҳни туш кўрибман,
менга: «Қачонгача фиқҳ ўқийсан?
Менинг китобимни ўқисанг
бўлмайдими?»-дедилар. Мен:
«Сизнинг китобингиз қайси», деб
сўраганимда: «Муҳаммад ибн
Исмоилнинг китоблари – мени
китобимдир», дедилар.

Добавлено (24.02.2012, 18:05)
---------------------------------------------
Ўша пайтдаги уламолардан
бўлмиш Ҳоким исмли киши
айтадилар: «Бу дунёни остин-устин
қилиб юборилса ҳам, Бухорий
каби ҳадис билувчи ва уни
ёдловчи одам топилмайди».
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»
китобларига 82та шарҳ ёзилган.
Шулардан энг машҳурлари
Асқалонийнинг «Фатҳ ул-Борий»,
ал-Карамийнинг «Кавкаб ад-
Дарорий», Қасталонийнинг «Иршод
ас-Сорий», Имом Суютийнинг «Ат-
Тавшиҳ», Бадруддин ал-Айнийнинг
«Умдату ал-Қорий», Муҳаммад
Анвар Кашмирийнинг «Файзул-
Борий» китобларидир.
Имом Бухорий «Ал-Жомеъ ас-
Саҳиҳ»дан ташқари яна бир қанча
китобларнинг муаллифи
ҳамдирлар.

Добавлено (24.02.2012, 18:05)
---------------------------------------------
«Адаб ул-муфрад», «Бирр ул-
волидайни», «Тарих ул-кабир»,
«Муснад ул-кабир», «Китобу асмои
саҳоба», «Тафсир ул-кабир»,
«Холқу афъоли ибод»,
«Сулосиятул Бухорий», «Ҳадис ун-
Набавий», «Тарих ус-сағир»,
«Зуафо ус-сағир» ва бошқа
китоблар шулар жумласидандир.
Имом Бухорийнинг устозлари кўп
бўлган, у киши Али ибн ал-
Мадиний, Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ
ибн Роҳавайҳ, Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ибн Жаъфар ал-
Мусаннадий, Муҳаммад ибн Салом
ва бошқалардан дарс олганлар.
Бундан ташқари Имом Бухорий
Ҳамад ибн Шокир, Иброҳим ибн
Муаккал, Тоҳир ибн Муҳамад, Абу
Талха Мансур, Муслим, Термизий,
Насаий, Абу Бакр ибн Исҳоқ, Абу
Фазл Аҳмад ибн Салма, Абу Бакр
ибн Абуд Дунё, Ҳусайн ибн
Муҳаммад ал-Қабоний, Саҳл ибн
Шадивейҳ ал-Бухорий ва бошқа
шогирдларга устозлик қилганлар.
Имом Бухорий кўп шаҳарларда умр
кечирадилар. Кейинчалик ўз она
юртларини соғиниб, Бухорога
қайтиб келадилар. Имом
Бухорийни Бухоро аҳли жуда
яхши кутиб олади, бу ерга келган
кунлари бошларидан олтин
сочишади.

Добавлено (24.02.2012, 18:06)
---------------------------------------------
Агар Имом Бухорий масжидда
ҳадис айтиб дарс берадиган
бўлсалар, масжид тўлиб-тошар,
одамлар сони 10 минг, баъзан 20
мингдан ошиб кетар эди. Ҳар
замонда бўлгани каби
маломатчилар, ҳасадгўйлар,
ғийбатчилар ўша вақтдаги Бухоро
амири Холид ибн Аҳмад ҳузурига
келиб: «Бухорий халқни ўзига
оғдириб олди, тезроқ бир чора
кўрмасангиз халқ сиздан юз
ўгиради»,-деб айтишди. Холид бу
ишда ўз яқинларига маслаҳат
солади. Улар: «Бухорий жуда
машҳур одам, унга ёмонлик
қилинса, халқ қўзғолон кўтаради,
яхшиси уни халқдан ажратиб
олиш керак», деб маслаҳат
берадилар. Холид Бухорийга одам
юбориб, саройга келиб амир ва
амалдорларнинг фарзандларига
дарс беришга таклиф этади.
Бухорий бундан бош тортадилар.
Холид яна элчи юбориб,
китоблари билан тезда Амир
ҳузурига келишини буюради.
Бухорий эса: «Илмга келинади, илм
ҳеч қачон бормайди»-деб жавоб
берадилар. Бу гапларга чидай
олмаган амир Бухорийга бу ердан
тезлик билан чиқиб кетишини
буюради. Бухорий амирнинг
зиёнига дуо қилиб, Самарқандга
қараб йўл олади. Самарқанддан
икки чақирим узоқликдаги Хартанг
қишлоғидаги

Добавлено (24.02.2012, 18:07)
---------------------------------------------
қариндошлариникига келиб
тушадилар. Бу ерда уч кун
турадилар. Ана шу куни кечасиги
намозни ўқиб бўлгач: «Эй Роббим!»
Ер кенг бўлишига қарамай, менга
тор бўлиб кетди. Мени ўз
ҳузурингга чақиргин», деб дуо
қиладилар.
Ғолиб ибн Жиброил айтадилар:
«Самарқанд аҳли Бухорийнинг
ҳузурларига келиб ана шу ерда
яшашларини илтимос қилишди.
Бухорий бунга рози бўлиб, сафарга
отландилар. Энди отлари томон 4-5
қадам босганларида бирдан
ҳолдан тойиб, йиқиладиган
даражага келиб қолдилар. Имомни
уйга олиб киришди ва у киши кўп
ўтмай вафот этдилар. Эртасига
жанозалари ўқилиб, қабрга
қўйилди. Қабрларидан бир қанча
кун хуш бўй мушк ҳиди таралиб
турди. Имом Бухорий
ўлимларининг хабари, ўша
пайтдаги халифа Ибн Тоҳирга етиб
борганди. Халифа амир Холид ибн
Аҳмаднинг юзига қора суриб,
эшакка тескари ўтказиб, шаҳар
айлантиришга, сўнг чўлга қўйиб
юборишга амр қилди. Чўлда уни
йиртқич ҳайвонлар еб кетди.

Добавлено (24.02.2012, 18:09)
---------------------------------------------
Аллоҳ жоҳил амирни шу дунёнинг
ўзидаёқ жазолаб қўяқолди.
Абдулвоҳид ибн Адҳам ат-
Тувовисий айтадилар: «Бир куни
Расулуллоҳни тушимда кўрдим. У
киши билан бир жамоа асҳоблари
ҳам бор эди. Расулуллоҳ гўё
кимнидир кутаётгандек бир
тарафга қараб турардилар. У
кишига салом бердим: «Кимни
кутиб турибсиз эй Расулуллоҳ?»
десам. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам: «Муҳаммад ибн
Исмоил ал-Бухорийни», деб жавоб
бердилар. Мен икки-уч кундан
кейин Бухорийни вафот
этганларини эшитиб қолдим.
Сўраб-суриштирсам, Расулуллоҳни
туш кўрган куним вафот этган
эканлар.
Яҳё ибн Жаъфар айтадилар: «Агар
Бухорийнинг умрларини
узайтиришга қодир бўлганимда,
жонимни бериб бўлса ҳам асраб
қолган бўлар эдим».
Имом Бухорий ҳижратнинг 256
йили, Шаввол ойининг бошларида
Фитр ҳайити кечасида вафот
этдилар. Бу зот 13 кун кам 62 йил
умр кечирдилар.

Добавлено (24.02.2012, 18:47)
---------------------------------------------
ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ

Добавлено (24.02.2012, 18:48)
---------------------------------------------
Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн
Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн
Ҳайён ибн Абдуллоҳ ал-Боғдодий
ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий
мазҳабининг асосчисидирлар.
Насаблари Иброҳим
алайҳиссаломгача бориб,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам насабларига Аднонда
қўшилади. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг
ота-оналари асли
Туркманистоннинг Марв шаҳридан
бўлиб, сўнг Боғдодга кўчиб
келишади ва Аҳмад ибн Ҳанбал
ҳижратнинг 164 йили Боғдодда
дунёга келадилар.
Бу зотнинг ёшлик пайтларида
оталари вафот этадилар. Улғайгач,
аввалига қозихонада Абу Юсуфдан
қозиликни ўргандилар.
Кейинчалик ҳадис эшитишликни
хуш кўриб, ҳадис жамлашга
кирашидилар. Биринчи ҳадисни
ҳижратнинг 179 йили эшитиб,
ёзишга киришадилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижратнинг 189
йили 25 ёшларида Ямандаги
устозлари Абдурраззоқ ҳузурига
сафар қиладилар. Дўстлари Яҳё
ибн Муъийн, Исҳоқ ибн
Раҳавайҳлар билан бирга, бу
устозларидан дарс оладилар.
Кейинчалик Макка, Мадина, Шом,
Яман, Куфа, Басра каби жойларга
ҳадис тўплаш учун сафар
қилдилар.
Иброҳим ал-Ҳарбий айтадилар:
«Аллоҳ таоло аввалгию-
охиргиларнинг илмини, Аҳмад ибн
Ҳанбалда жамлаган деб
ўйлайман». Али инб ал-Мадиний
айтадилар: Аллоҳ бу динни икки
киши билан қувватлади. Уларнинг
учинчиси йўқдир. Биринчи бор
одамлар диндан қайтаётган куни
Абу Бакр ас-Сиддиқ билан динни
қувватлади.

Добавлено (24.02.2012, 18:49)
---------------------------------------------
Яна у киши:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан кейин Ислом иши
билан Аҳмад ибн Ҳанбалдан
ташқари ҳеч ким шуғулланмади». У
зотдан: «Абу Бакр ас-Сиддиқ ҳам-
а?» деб сўралганда: «Абу Бакр
Сиддиқ ҳам», деб айтдилар. Чунки,
Абу Бакр билан у кишини
қувватлаб турган аёнлари ва
аскарлари бўлган, Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг аёнлари ҳам,
аскарлари ҳам бўлмаганди»-
дедилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал инсонларга энг
тўғри йўл – Ислом дини эканлигини
тушунтириб, кўп даъват қилдилар.
Мана шундан кейин қанчадан-
қанча одамлар шу киши сабабли
Ислом динини қабул қилишди.
Зархоний айтадилар: «Аҳмад ибн
Ҳанбал 220000дан зиёда яҳудий,
насроний, мажусий динига мансуб
кишиларнинг Ислом динига
киришига сабабчи бўлдилар.
Аҳмад ибн Ҳанбални нафақат
Ислом аҳллари, балки бошқа динга
мансуб кишилар ҳам билишарди.
Мажусий динига мансуб икки киши
тортишиб қолади. Шунда булар
Хуросон қозиси ҳузурига
боришади. Қози Ислом дини
бўйича ҳукм чиқариб, булардан
бирининг ҳақлигини исбот қилади,
шунда «зиёнига ҳукм қилинган»
одам: «Агар Аҳмад ибн Ҳанбал
мазҳабига асосланиб ҳукм
чиқарган бўлсанг розиман», деб
айтди.

Добавлено (24.02.2012, 18:51)
---------------------------------------------
Ҳар бир илм олими Аҳмад ибн
Ҳанбални ўзларининг устозлари
деб билиб, ҳурмат қилар эди.
Қуръон олимлари Аҳмад ибн
Ҳанбални Қуръон аҳкомларини
яхши билишлари, қироатлари
ёқимли, овозлари ширинлигини
тан олишар эди. Ҳадис олимлари
Аҳмад ибн Ҳанбални ҳадис олими,
уни ёдлаб саҳиҳ ва заиф
ҳадисларга ажратувчи деб
билишар ва у кишидан ҳадис
эшитишликка шошилишар эди.
Бундоқ дейилишига, ўша пайтдаги
муҳаддислардан Бухорий, Муслим,
Абу Довудлар каби улуғ зотлар у
кишига шогирд бўлишгани катта
далилдир. Фиқҳ олимлари эса,
бирор бир ҳукм чиқаришга
шошилмасдан Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг фатволарига қараб
ҳукм чиқаришар эди. Бу зотнинг
бир нечта устозлари бўлиб, Ҳошим
ибн Башир, Шофеъий, Башир ибн
ал-Муфаззал, Исмоил ибн Али,
Суфён ибн Уяйна ва бошқалар,
шулар жумласидандир. Абу Бакр
ал-Марузий, Шоҳин ибн ас-
Самидоъ, Абу Довуд, Бухорий,
Муслим, Абу Али Ҳусайн, Абу Бакр
Аҳмад ва бошқалар, у зотнинг
шогирдлари ҳисобланади.
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг тасниф
этган китоблари:

Добавлено (24.02.2012, 18:51)
---------------------------------------------
Ҳар бир илм олими Аҳмад ибн
Ҳанбални ўзларининг устозлари
деб билиб, ҳурмат қилар эди.
Қуръон олимлари Аҳмад ибн
Ҳанбални Қуръон аҳкомларини
яхши билишлари, қироатлари
ёқимли, овозлари ширинлигини
тан олишар эди. Ҳадис олимлари
Аҳмад ибн Ҳанбални ҳадис олими,
уни ёдлаб саҳиҳ ва заиф
ҳадисларга ажратувчи деб
билишар ва у кишидан ҳадис
эшитишликка шошилишар эди.
Бундоқ дейилишига, ўша пайтдаги
муҳаддислардан Бухорий, Муслим,
Абу Довудлар каби улуғ зотлар у
кишига шогирд бўлишгани катта
далилдир. Фиқҳ олимлари эса,
бирор бир ҳукм чиқаришга
шошилмасдан Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг фатволарига қараб
ҳукм чиқаришар эди. Бу зотнинг
бир нечта устозлари бўлиб, Ҳошим
ибн Башир, Шофеъий, Башир ибн
ал-Муфаззал, Исмоил ибн Али,
Суфён ибн Уяйна ва бошқалар,
шулар жумласидандир. Абу Бакр
ал-Марузий, Шоҳин ибн ас-
Самидоъ, Абу Довуд, Бухорий,
Муслим, Абу Али Ҳусайн, Абу Бакр
Аҳмад ва бошқалар, у зотнинг
шогирдлари ҳисобланади.
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг тасниф
этган китоблари:

Добавлено (24.02.2012, 18:52)
---------------------------------------------
«Муснад». Бу
китоб 40000дан зиёда ҳадисни ўз
ичига олади. «Китоби аз-зуҳд»,
«ал-Маърифа ва ат-таълим», «ал-
Журҳ ва ат-таъдил» ва бошқалар.
Ўша пайтда баъзи бир фуқаҳолар,
айниқса подшоҳ ҳузуридаги
олимлар, Қуръони Каримни
«махлуқ» деб, яъни, Қуръон бошқа
нарсалар каби Аллоҳнинг яратган
бир махлуқи, деб айтишади. Аҳмад
ибн Ҳанбал бу нотўғри
тушунчанинг Исломга зид
эканлигини исботлаб берсалар
ҳам, улар сўзларидан
қайтмайдилар. Балки кимки уларга
зид чиқса, уни азоблайверадилар.
Ана шу азобланганлар орасида,
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам бор эдилар.
Аввал Аҳмад ибн Ҳанбални уриб,
кейин қамоққа олишади. Шунча
азоблашса ҳам, бу сўзларидан
қайтмайдилар. У кишининг
шарофатлари туфайли ислом
уммати бу нотўғри тушунчадан
сақланиб қолди (Аллоҳ у кишидан
рози бўлсин).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
ҳижратнинг 241 йили Боғдод
шаҳрида вафот этдилар.

 
MasterДата: Chorshanba, 07.03.2012, 10:23 | Сообщение # 2
Рядовой
Группа: Sayt Adminstratori
Сообщений: 121
Статус: Saytda emas
Имом ал Бухорий тугрисида барча маълумотга эгаман!!!
Лекин барибир маълумот учун рахмат


UZB: Yurmasdan turib Yugurishga shoshilma!!!
RUS: Не торопись бегать, прежде не начав ходить!!!
ENG: Don't hurry up to run, before without having started to go!!!
 
MilayaДата: Chorshanba, 07.03.2012, 11:00 | Сообщение # 3
Рядовой
Группа: Sayt Do'sti (Sd)
Сообщений: 211
Статус: Saytda emas
Raxmat foydali malumotlar uchun
 
RU_MAFIYAДата: Juma, 09.03.2012, 16:51 | Сообщение # 4
Группа: Удаленные





arzimidi
 
O'zbekona Forum » Islomiy Bo'lim » Islom olami » &ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& (&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR&)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:10:18

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.15.193.45
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3