Меню сайта

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

[ Forum yangiliklari · Ishtirokchilar · Forum qoidalari · Qidiruv · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
O'zbekona Forum » SMS/SHERLAR » SMS Do`stlik » Asl Do'stlik!
Asl Do'stlik!
MaRJoNaДата: Dushanba, 11.02.2013, 01:58 | Сообщение # 1
Рядовой
Группа: Sayt Moderatori (SM)
Сообщений: 314
Статус: Saytda emas
Сулғин юзи кун ўтган сайин янада сарғайиб, гўё ўтаётган ҳар бир кун елкаларида ўзининг огир изини қолдиргандек чўкиб борарди. Яшашдан ҳориган бу йигитнинг кўзлари атрофга сўлғин ва шавқсиз боқар, у ҳар кун ўлимига бироз яқинлашганини, энди 21 ёшга кирганига қарамай ажал ёнида турганини ҳис қилиб яшарди. У ўлаётган эди...
Даво ниятида қилинаётган химия муолажаси эса уни ўлмасдан ўлдирарди. Муолажадан сўнг чеккан азобларини фақат узигина билар эди, Умид ўлаётган эди... "Бу сафар ўлишни истамайман, - деди докторга...

- Баскетбол жамоасида эдим яхши клублардан таклифлар тушаётганди. Гитара чалишни, психолог бўлишни ва яна ўрганишни истаган нарсаларим бор. Буларни қандай қилиб 6 ойда ўрганиб улгураман, айтинг, - дея бақирарди у, доктор бу сўзларни тинглар экан, кўзларига ёш қалқди. Умид ўлаётган эди...
Ўзини жуда ёмон ҳис қилган куни унинг яқинларини тезда касалхонага олиб келишди. Умидга тезда қон қўйилмаса, уни йўқотишлари мумкинлини тушунтиришди, аммо… яқинларининг ҳеч бирини қон гуруҳи унга тўғри келмади. Касалхонада эълон бердилар.

Ёқуб ўша куни бир бетоб дўстини зиёрат қилгани касалхонага келганди. Бехос кўзи девордаги эълонга тушди. Шошганча пастга қаватга тушди.
- Эълонни ўқиб келдим. Менинг қон гуруҳим тўғри келади.
Шу тариқа улар бир-бирлари билан танишди. Ўша куни Ёқуб касалхонада анча қолиб кетди. Умиднинг ҳолати анча яхшиланганини эшитгандан сўнггина кўнгли бироз хотиржам бўлиб уйига йўл олди.

Бу икки йигитнинг бутун ҳаётлари бўйлаб давом этадиган дўстликнинг дебочаси эди. Эртаси куни Ёқуб яна Умидни кўриш учун касалхонага келди. Унинг олдига кирар экан, кўриниши яхшилигидан хурсанд бўлди.
- Ассаламу алайкум, анча яхши бўлиб қолдингиз, шекилли. Куринишингиз ҳам яхши.
- Ваалайкум... раҳмат, бугун тузукман. Менга қон берган экансиз, раҳмат. Сизни ҳам ташвишга қўйдим. Барибир яқинда ўладиган бўлсам, бу оворагарчиликнинг ҳожати йўқ эди. Бир неча кун кеч ўларман балки, энди нима фойда булардан... шундай эмасми?

У бу сўзларни аҳамиятсиз, ҳазил шаклида айтмоқчи бўлди-ю, аммо овозидаги алам, ҳузун унинг дардини фош қилди.
Ёқуб бу сўзларини тинглар экан, қўлидаги гитарани хонанинг бир бурчагига қўйди, шундагина Умид унинг қўлида гитара турганлигини фарқлади. Демак, у ҳам гитара чалади… Умид ҳам бир вақтлар чаларди... аммо мана 9 ойдирки, касалликка йўлиққандан бери қўлига гитара олгани йўқ.

- Сен ҳали ёшсан, нега шунчалик умидсизликка берилаяпсан, - дея сўзини бошлади Ёқуб, - қара, ҳаёт бу кураш дегани. Кимдир бир бурда нон учун курашади, кимдир бир парча ер учун, нега сен яшаш учун курашишни истамайсан. Агар бундай сўзлари билан ўзингни овутар экансан, бу касаллик сени тирик мурдага айлантиради, унутма!
Умид эса курашишдан чарчаган, ажал сиртмоғи келиб уни тезроқ бу ҳаётдан олиб кетишини кутиб яшарди. Олаётган муолажалари бу орзуни янада кучайтирар, ҳаётдан нафратланишга туртки бўларди. Гўё бўш бир гўр топса-ю, ўша ерга бориб ажалини кутса...

Ёқуб эса унинг бу ҳолатини жуда яхши тушунар, кўз олдига 2 йил олдин шу хасталикдан оламдан ўтган синглиси келарди. Унинг ҳам кўзлари Умидники каби маҳзун ва ноумид эди. Ўшанда Ёқуб унга ёрдам бера олмаганди. Унинг яқинда бу дунёдан кетишини ўйлаб ғамга ботар, ўзини ҳам уни ҳам қийнарди. Чунки синглиси билан бирга Ёқубнинг бир парчаси ўлаётган эди. Ойгул эса ундан ёрдам, мадад кутганча оламдан ўтди.

У синглисига куч бўла олмади, лекин Умидга ёрдам беради. Биринчи бор унинг кўзларини кўрганда бунга сўз берган.
- Мен ҳам гитара чалардим, - унинг ҳаёлларини Умиднинг сўзлари бузди, - аммо энди бунга вақт ҳам йўқ. Чунки бу хонага михланганман».
- Мен ҳозир кетишим керак. Лекин уйдагиларга айт, сенинг ҳам гитарангни олиб келиб берсинлар. Эртага бир концерт берсак нима дейсан? – деди Ёқуб.
Умид кулимсиради... Ёқубга қараркан, унга кундан кун ўрганиб қолаётганлигини ҳис қиларди. Ёқуб эса кетишидан олдин унга бироз гитара чалиб берди. Улар кундан кунга бир бирларига боғланиб борар, қизиқишлари ва ёшлари ҳам бир эди. Аммо улардан бири ўлимга ҳозирлик кўрарди...

Бу фикр Умиднинг ҳаёлида айланар, унга тинчлик бермасди. Шу тариқа бир неча кун ва ҳафталар ўтди. Бир куни дўстининг юзидаги ноумидликни кўрган Ёқуб сўради:
- Қачон уйга жавоб беришади?
- Эртага, деди Умид.
- Унда ёзги дала ҳовлимизга борсак нима дейсан? Сув бўйида, жуда гўзал жой, тоза ҳаво, тоғлар кўриниб туради.
- Яхши таклиф. Борамиз тоза ҳаводан нафас олгани, дея кулимсиради Умид.

Эртаси куни улар дала ҳовлига йўл олдилар. Умид у ерда бироз хасталигини унутди гўё. Бир куни Ёқуб унга тоққа чиқишни таклиф қилди.
- Аммо жуда ҳолсизман.
- Нима уйда ўтирсанг, кучга кирасанми?
- Гапларинг тўғри, - дея ноилож рози булди Умид.
Қояларга кўтарилганда, пастдаги қишлоқ, гўзал сув қирғоқлари кафтдаги каби кўзга ташланарди.
- Юр, анави ерда бир юксак қоя бор, - деди Ёқуб, у ерга яқинлашганларида пастида қирғоқ ва сувдан чиқиб турган бир неча кичиқ қоячалар кўринди, - сенингча бу ер сувдан қанча баландликда бўлиши мумкин?
- 3-4 метр чиқаров...
- Мен бу ердан сувга сакрайман, - дея куйлагини еча бошлади Ёқуб.
- Беъмани гапни гапирма, нақ ўласан-а, пастда кичик қоячалар бор, ҳам сув саёз, - деди Умид дўстининг гапини ҳазилга йўйиб.

- Тўғри жуда ҳавфли, - дея Ёқуб бироз пастга қараб турдида, ҳеч кутилмаганда узини сувга отди. Умид нима бўлаётганини тушунганда, дўсти сув тагига шўнғиган эди. Ранги оқариб, Ёқуб сув юзига шўнғиб чиқиб унга қўлини силкимагунча сувдан кўзидан узмади. Сўнг эса бир тошга ўтирди ва бошини қўллари билан беркитди. Ёқуб эса кулимсираб:.
- Зўр калла қўйдим-а? – дея Умидга яқинлашди. умид эса жавоб бермасди. "Умид», деди.
Дўсти бошини кўтарди, кўзлари тўла ёш, у йиғларди... сўнг эса Ёқубга қараб бақира бошлади:
- Эсинг жойидами, сени... ўлишинг мумкин эдику...
Ёқуб Умидга қараб турдида сўнг унинг ёнига ўтирди.

- Инсоннинг ўз яхши кўрган кишисининг ўлимини кузатиши қанчалар оғир эканлигини кўрдингми, дўстим? Сен онаи зорингни, яқинларинг ҳақида ўйлаб кўрдингми? Бор йуғини сенга фидо қилишга тайёр отангни ўйладингми? Дўстинг Ёқубни ҳам ўйладингми? Сен тирик бўла туриб ўлишни, кўмилишни истаяпсан. Ўлимдан қўрқма, у келмайди дея олмайман. Мен ҳам сувга ўзимни отишдан олдин бир икки сония қўрқиб турдим, аммо қўрқувнинг дориси уни енгиб ўтишдир. Кураш бу қўрқув билан, устига бостириб бор, ҳали курашмай туриб ўзингни мағлуб ҳис қилаяпсан, дўстим", - дея сўзини тугатди.

- Хафа бўлма, менга ҳеч нарса бўлмасди. Ёқуб бунчалар осон жон берадиганлардан эмас, - дея ҳазиллашди. Сўнгра эса ўта жиддий ҳолда, - Ёқуб Умид билан бирга курашишга тайёр. Сен ҳам курашишга сўз бер!
Умид йиғлашдан тўхтаб дўстининг сўзларини диққат билан тингларди. Ёқуб унга бугун ўзи тушуниб етмаган кўп нарсаларига кўзини очди. Ўзи сезмаган ҳолда яқинларига қанчалар озор бераётганлигини, ўзи учун бўлмаса ҳам улар учун яшаши ва курашиши лозимлигини тушунди.

Ёқуб ўрнидан туриб, Умидга қўлини узатди. Қанотланган қўллар билан бу иллатни, бу касалликни биргаликда енгадилар энди.
Ўша йили Умид бутунлай касални енгиб ҳаётга қайтди. Фақат бунинг баҳосини ўзи ва Ёқуб биларди. Ўша куни бу қоялар ичида янги Умид дунёга келди гўё.

Бугун 43 ёшли Умид буларнинг ҳаммасини ёдга олди. Ўтган йили автоҳалокатда оламдан ўтган қадрдон дўсти Ёқубни эслади. У энди яқин одамини йўқотиш дарди нима эканлигини жуда яхши билади. Ўзи қачонлардир янги туғилган бу қояларга боқар экан:
- Ёқуб!.. дея бақирди.
- Нима дейсиз, отажон, - дея митти бир болакай югуриб келди.
- Гитара чалишни ўргатишимни сўраганмидинг? Бола бу сўзлардан севинчга тўлиб:
- Ҳаааа! – дея сакради.
- Бор унда, ётоқҳонамизда турган Ёқуб амакингни гитарасини олиб туш. Бу гитара шу кундан сўнг сеники бўлади, деди...
Ҳақиқий бир дўст ила касалликни енгмоқ мумкин...
Ҳақиқий дўстингиз бўлса, ҳаётнинг ҳар онидан янгидан туғилишингиз мумкин...
Сизнинг шундай бир дўстингиз борми?


Ne govori nichego durnogo o kom libo, esli tochno ne znaesh etogo, a esli i znaesh, to sprosi sebya: pochemu ya eto govoryu?
 
O'zbekona Forum » SMS/SHERLAR » SMS Do`stlik » Asl Do'stlik!
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:08:51

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:54.198.146.224
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3