Бир бадавлат киши машҳур рассомни олдига келиб, унга, бир оёғи тиззасидан пасти йўқ, (яъни чўлоқ) ва бир кўзи ёпиқ, (яъни кўр) инсонни кўрсатиб, мана шу инсонни шундай тасвирлагинки уни шундай кўрган ҳар бир инсон уни чўлоқ ва кўр демасин, унга кўз ҳам қўймайсан, оёғини пастини ҳам уламайсан, лекин у тасвирда ногирон ҳолатда кўринмасин дея буюртма берибди. Рассом бир амаллаб буюртмани бажарибди ва яхшигина тақдирланибди, лекин у чизган инсон ўзини тирик ҳолатда кўрсангиз, чўлоқ ва кўр дейсиз, бироқ расмдаги тасвирланган инсонни эса аксинча. Ҳўш нима деб ўйлайсиз, у қандай тасвирлаган, нимани тимсолида шу даражада кўр ва чўлоқлигини яширин ҳолатда тасвирлаб берган? Жавобларингизни кутаман