Меню сайта

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

[ Forum yangiliklari · Ishtirokchilar · Forum qoidalari · Qidiruv · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Asabiylashmaslik va asabiylashganda....
MaRJoNaДата: Shanba, 16.02.2013, 18:04 | Сообщение # 1
Рядовой
Группа: Sayt Moderatori (SM)
Сообщений: 314
Статус: Saytda emas
Инсон ҳаёт оқимида кема мисол сузар экан, турли тўлқинларга, қояларга, тўқнашувларга дуч келади. Булар эса инсонни асабийлашишга мажбур қилади. 
Агар кундалик кун мисолида олсак, кунига турли сабабларга кўра камида 4-5 марта асабийлашмайдиган инсон бўлмаса керак назаримда. Лекин, асаб толалари қайта тикланмайди. 
Асабийлашмаслик учун нималар қилиш керак?Асабийлашмаслик ва асабийлашганда тинчланиш учун 30 усул: 
1. 10 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилинг. Бунда хотиржам тортиб, ўзингизни енгил ҳис қиласиз.2. Ўзингиз ёқтирган (фақат сокин) мусиқа тингланг. Бунда мия дам олиб, асаб тинчланади.3. Очиқ ҳавода бирор юмуш билан шуғулланинг. Масалан, гулларни тагини юмшатинг ёки ҳовлида бирор юмуш бажаринг.4. Доим ўтмишингиз ҳақида гапиришни бас қилинг. Агар бундай қилиш қўлингиздан келмаса ва одат бўлиб қолган бўлса, мутахассис психологга мурожаат қилинг, ҳамда ўтмишингиз ҳақида унутинг. Доим ҳаётдан орқада қолмасликка ҳаракат қилинг ва бугунги кун билан яшашга интилинг.5. Сокин нафас олинг. Бундай қилиш билан ўзингиздаги оғир руҳий зўриқишни бироз чиқариб ташлаш мумкин.6. 10 гача сананг. Бундай қилиш, айниқса муҳим қарор қабул қилишда ва баъзи муҳим ишларни бажаришда жуда асқотади. Чунки, 10 гача санагунча хаёлингизни бир жойга жамлаб оласиз ва аниқ фикрга келасиз. Бундан ташқари, асабийлашганда 10 гача санаб, енгил нафас олиб, бироз тинчланиш мумкин.7. Ўзингизга ўзингиз тинчлантирувчи ва кайфиятни кўтарувчи сўзларни овоз чиқармай ичингизда айтинг. (лекин бундай ишга жуда берилиб кетмаслик керак) Бу ҳам бироз тинчлантиради. Масалан, "мен жуда хотиржамман”ёки "шунга ҳам асабийлашаманми, асабийлашишга арзимайди”, "мен жуда босиқ одамман, бундай майда гапларга асабийлашмайман” каби.8. Ўзингизни асранг! Ҳеч қачон ўзингизни айблаб, ўзингизни койиманг! Бундай қилиш асабни ишдан чиқаради.9. Асабийлашганда ётиб дам олиш ёки ухлаш ҳам ёрдам беради. Чунки, инсон кўп толиқса, асабийлашади.10. Бирор бир дўстингиз билан суҳбатлашинг, телефонда бўлса ҳам. Энг муҳими, у сизни тинглай оладиган ва сизни яхши кўриб, ҳурмат қиладиган инсон бўлсин. Негаки, бундай пайтда суҳбатдош сизни тинглай олиши, тушуниши керак.11. Асабийлашганда аччиқ қора чой, кофе каби таркибида кофеин мавжуд ичимликларни ичманг. Булар янада асабийлаштиради.12. Массаж олинг. Тана зўриқишидан ҳам асабийлашиш мумкин, шунда массаж ёрдам беради.13. Кунлик режа тузиб олинг, шунда ҳамма ишга улгурасиз. Натижада эса асабийлашмайсиз.14. Ҳеч қачон шошилманг. Бу ёмон одат. Бундай одат, стрессга ҳам олиб келиши мумкин.15. Жуда ҳам кўп, яъни узлуксиз ишлаш ҳам соғлиққа тўғри келмайди. Вақтингизни тўғри тақсимланг. Дам олиш ва оилангиз учун ҳам вақт ажратинг. Чунки, дам олмай ишласангиз бу асабга ҳам таъсир қилади.16. Агар бирор ишни бажара олмасангиз ёрдам сўрашдан уялманг. Негаки, ўша ишни бажара олмаганингиздан сиқилиб, асабийлашгандан кўра, ёрдам сўраб, бажариб, тинчланганингиз маъқул.17. Баъзи пайтларда ҳазил ҳам фойдали. Дўстлар ва яқинлар билан ҳазиллашиб туриш керак.18. Бугунги кун билан яшаб, эртага режалар тузинг. Ўзингизни ўзингиз ташвишга солманг. Ишларга жиддий қаранг, лекин ўзингизни ўша ишларни қилишим керак, қила олмасам нима бўлади – деб қўрқитманг.19. Ўзингизни қийнаётган муаммони қоғозга ёзинг. Кейин ўша қоғозни ёки йиртиб ташлаб юборинг, ёки ёқиб юборинг. Хаёлан муаммолар ҳам шундай йўқ бўлишига ўзингизни руҳан тайёрлаган бўласиз.20. Доим табассум қилинг ва жилмайинг. Яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кулгили комедик фильмлар томоша қилинг.21. Бургутлар ҳеч қачон пашша билан озиқланишмайди. Сиз ҳам майда нарсаларни асаб бузишга арзимайди деб ҳисоблашни ўрганинг. Масалан, озгина пулингизни йўқотиб қўйсангиз, ёки бирор нарсани бирор ерда унутиб қолдирсангиз, бирортаси сиз ҳақингизда ёмон гап гапирса ва шу каби ҳолатларда, буларни барчасини "асабийлашишга арзимайди” деб ҳисобланг! Кимдир ҳар хил гаплар билан асабингизни бузмоқчими? Эътибор қилманг! Орқангизга ўгирилиб қараманг! Буларни барчаси "асабийлашишга арзимайди!”22. Уйингизни йиғиштириб, тозаланг. Тартиб интизом бу стрессни олдини олишни яна бир усули. Уйингизда ўзингизни қулай ҳис этсангиз, асабийлашмайсиз.23. Оптимист бўлинг! Кайфиятингизни туширманг! Ўзингизни қўлга олинг!24. Идеал бўлишга уринманг! Ҳеч ким бу оламда идеал эмас. Камчиликсиз инсон йўқлигини тан олинг. Агар ҳаддан ортиқ идеалликка уринсангиз, бу стрессга олиб келади.25. Ҳамма нарсани ўз назоратингизга олмоқчи бўлишни бас қилинг! Ўзингизни бўш қўйинг ва қўлингиздан келадиган ишни қилинг. Балки ниманидир назорат қила оларсиз, лекин ҳамма нарсани эмас. Буни тан олинг. Аниқ мақсадингизни белгилаб олинг ва хотиржам ҳаракат қилинг. 
26. Жуда ҳам асабийлашсангиз, бир стакан муздек минерал сув ёки ўзингиз ёқтирган шарбатдан ичинг. Бу ҳам тинчлантиради. Бир пиёла муздек ширин кўк чой ҳам фойдали. 
27. Асабийлашган вақтингизда бир зум жим бўлинг. Фикрингизни бир ерга жамлаб, бир нуқтага тикилиб туринг. Бу ҳам тинчланишга ёрдам беради. (иложи бўлса ўтириб олинг)28. Агар асабийлашганингизда иссиқ жойда бўлсангиз, дарҳол вентилятор қаршисига бироз туриб олинг ёки совуқроқ хонага ўтинг. Чунки, иссиқдан асабийлашаётган ҳам бўлишингиз мумкин. 
29. Агар биров асабингизни бузса, ўйлаб кўринг ўша инсон сиздан юқорими ва асабийлашишнгиз учун арзийдими? Сиз уни ўрнида бўлсангиз, ҳаётдан хурсанд бўлармидингиз? Шундай экан, яхшиси ўзингиз эришган муваффақиятларни кўз олдингизга келтиринг ва кайфиятингизни бузманг. 
30. Жуда ҳам асабийлашсангиз ёки кайфиятингиз бўлмаса, севган инсонингиз ҳақида ўйланг. Уни табассумини кўз олдингизга келтиринг. Қарабсиз-ки, кайфиятингиз кўтарилади.АГАР БУ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАСАНГИЗЁКИ АСАБИЙЛАШИШ СИЗГА ОДАТ БЎЛИБ ҚОЛГАН БЎЛСА,УНДА 1 ДАҚИҚАДА АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРИШНИНГ 
3 УСУЛИ СИЗ УЧУН: 
1. Хаёлингизни бир ерга жамланг ва хаёлда визуал образ яратинг. Яъни, асабийлашганда биринчи навбатда ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйинг. Сокин нафас олиб, кўзларингизни юминг. Кўз олдингизга оппоқ тиниқ сувни келтиринг. Совуқ эмас, илик ва ёқимли оппоқ сув ҳақида ўйланг. Тасаввур қилинг, хона ўша сув билан тўла, сув кўпайиб, сизни бутунлай ўз оғушига олмоқда. Аввал, тиззангизгача, кейин елкагача, бўйингача. Сиз ўша сувда дам оляпсиз. 30 секундча шундай хаёл суринг. Кейин эса, тасаввур қилинг, сув полдаги тешикдан чиқиб кетяпти ва камайиб йўқ бўлиб кетмоқда. Ўша сув билан сизни ҳамма муаммоларингиз ва асабийлашишингиз ҳам йўқолиб кетмоқда. Сув сўнгги томчисигача йўқ бўлиб кетди деб ҳисобланг. 
Чуқур нафас олинг ва кўзларингизни очинг. 
2. Бир неча дақиқага ёлғиз қолинг. (Агар ювиниш хонасига кириб олсангиз янада яхши) Қўлларингизни муздек сувга чайиб, сўнг бўйнингизни секин силаб массаж қилинг. 40 секунд давомида массаж тезлигини ва қаттиқлигини тезлаштиринг. Сўнг яна секинлаштиринг. Массаж охирида яна бир марта қўлингизни музда сувда чайиб, бўйнингизни силаб, массажни тугатинг. 
3. Чуқур нафас олинг ва қўлингизга бирор қаттиқроқ мато олинг. (Қуруқ мато бўлиши керак) Бу дағал сочиқ ҳам бўлиши мумкин. Бор кучингиз билан сочиқни маҳкам сиқиб ушланг. Яхшилаб ғижимланг. Бураб айлантиринг. Кўзларингизни юминг (бу ишларни қаттиқ зўриқиш билан бажаринг) кейин эса дарҳол кафтларингизни очинг ва сочиқни ерга тушириб юборинг. Дарҳол ўзингизни бўш қўйинг. Хаёлингизда бор муаммолар ва ташвишларни шу сочиқ каби ерга ташлаб юбордим деб ҳисобланг. Ўзингизни бўш қўйиб, сокин нафас олинг ва кўзингизни очинг.Нима бўлганда ҳам ҳаётдаги ташвишлар ўткинчи. Сиз ўзингизни бахтли инсонлар сафидаман деб ҳисобланг. Асабийлашманг ва асабингизни асранг!


Ne govori nichego durnogo o kom libo, esli tochno ne znaesh etogo, a esli i znaesh, to sprosi sebya: pochemu ya eto govoryu?
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:16:24

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:18.226.133.249
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3