Меню сайта

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

[ Forum yangiliklari · Ishtirokchilar · Forum qoidalari · Qidiruv · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
O'zbekona Forum » Islomiy Bo'lim » Islom olami » &ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& 4 (&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& 4)
&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& 4
RU_MAFIYAДата: Juma, 24.02.2012, 18:45 | Сообщение # 1
Группа: Удаленные





ИМОМ ИБН МОЖА
МОЛИК ИБН АНАС

Добавлено (24.02.2012, 18:39)
---------------------------------------------
ИМОМ ИБН МОЖА

Добавлено (24.02.2012, 18:40)
---------------------------------------------
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид
ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий
ал-Қазвиний ҳижратнинг 209 йили
Ироқ шаҳарларидан бири –
Қазвинда таваллуд топдилар.
Оталари «Робиа» қабиласининг
бошлиғи бўлиб, Можа исми билан
танилган эдилар.
Имом Ибн Можа «Саҳиҳ» деб тан
олинган 6та китобдан бирининг
соҳиби бўлмиш имомлардан
эдилар.
У зот вояга етганда ҳадис тўплаш
учун Ироқ, Басра, Куфа, Шом, Миср,
Рай каби ўлкаларга сафар
қилдилар. Дамашқдаги Ҳишом ибн
Аммор, Аббос ибн Валид, Абдуллоҳ
ибн Аҳмад ибн Башир, Маҳмуд ибн
Холид, Мисрдаги Ҳарламата ибн
Яҳё, Абу Тоҳир ибн ас-Сирота,
Муҳаммад ибн Рамҳ, Муҳаммад ибн
Ҳорис, Юнус ибн Абдулъало,
Хумсдаги Муҳаммад ибн Мусаффо,
Ҳашшом ибн Абдулмалик,
Боғдоддаги Абу Бакр ибн Абу
Шайба, Аҳмад ибн Абда, Исмоил
ибн Мусо, Абу Ҳайсама Зоҳир ибн
Харб каби уламолардан дарс олиб,
ҳадислар тўпладилар.
Имом Ибн Можа ҳаммаси бўлиб
32та китоб ёзганлар. Шулардан
машҳурлари: «Сунани Ибн
Можа» (ҳадис китоблари),
«Тафсири Ибн Можа» (тафсир
китоблари), «Тарихи Ибн
Можа» (тарих китоблари).
У зотдан Муҳаммад Исо ал-
Абҳарий, Абу Умар Аҳмад ибн
Муҳаммад ал-Маданий, Али ибн
Иброҳим ал-Қаттон, Сулаймон ибн
Язид ал-Фолий, Абу Тоййиб Аҳмад
ибн Руҳ ал-Боғдодийлар дарс
олишган ва ҳадис ривоят
қилишган.

Добавлено (24.02.2012, 18:41)
---------------------------------------------
Ибн Можанинг ўзлари ва
китоблари тўғрисидаги уламолар
кўп мақтовли сўзларни айтишган.
Абу Яъло ал-Ҳалимий айтадилар:
«Ибн Можага одамлар ишониб,
ҳадис илмида у кишига
суянадилар». Муҳаммад ибн
Жаъфар ал-Каттоний ўзларининг
«Рисолати ал-мустатрофа»
китобларида шундай
келтирадилар: «Уламолар Ибн
Можанинг «Сунан» китобларини
ишончли, кучли ва фиқҳ илмида
катта фойда беришини кўриб,
олтинчи саҳиҳ китоб», деб тан
олишди».
Ибн Тоҳир айтадилар: «Кимки Ибн
Можанинг ҳадис китобларига
қараса, боблари кўплиги, бир
ҳадис қайта такрорланмаслиги ва
ҳадисларнинг чиройли тартибда
ёзилганлигини кўриб, ҳақиқатда у
зотни ҳадис жамлашда ва китоб
ёзишда қандай яхши йўл
тутганларини билади. Бу китоб
жуда машҳур бўлмаса ҳам, ўзига
яраша обрў-эътибори бордир».
Абу Ҳасан Али Иброҳим ибн Салама
айтадилар: «Имомнинг «Сунан»
китоби 32 жуз бўлиб, унда 1500та
боб бордир. Ва бу китоб 4341дан
зиёда ҳадисни ўз ичига олгандир».
Бу зот ҳижратнинг 273 йили вафот
этдилар.

Добавлено (24.02.2012, 18:42)
---------------------------------------------
ОЛИК ИБН АНАС

Добавлено (24.02.2012, 18:43)
---------------------------------------------
Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу
Омир ибн Амр ибн ал-Ҳорис Абу
Абдуллоҳ ал-Асбаҳий ал-Маданий
– Дорул-ҳижратнинг имоми ва
фақиҳи ҳисобланади. Молик ибн
Анас 93 ҳижрий санада Мадинаи
Мунавварада дунёга келдилар. Ал-
Асбаҳий насаблари Яманнинг ал-
Асбаҳ қабиласидандир. Имом
Молик табаъ-тобеъийнлардан
бўлиб, ўз даврларининг буюк илм
соҳибларидан бири, муҳаддис ва
Моликий мазҳабининг имоми
эдилар.
Имом Шофеъий у киши ҳақида
шундай дейдилар: «Молик
тобеъийнлардан кейин Аллоҳ
таолонинг халқига ҳужжатидир».
Имом Насаий Имом Моликнинг
ҳадис илмидаги ўринлари ва
фазллари ҳақида шундай
дейдилар: «Мен учун ҳадис илмида
Моликдан кўра билимдон,
ҳурматли, ишончли, амин ва
заъифлардан кам ривоят қилган
бошқа киши йўқдир».
Имом Шофеъий: «Агар Молик ва
Ибн Уяйна бўлмаганда эди,
Ҳижознинг илми йўқолиб кетган
бўларди»-дейдилар. Шунингдек:
«Агар уламолар эсга олиб ўтилса,
Молик юлдуздирлар»-дейдилар.
Ибн Маҳдий: Молик ал-Ҳакам ва
Ҳаммоддан фақиҳроқдир»-
дедилар.

Добавлено (24.02.2012, 18:44)
---------------------------------------------
Имом Молик халифа Абу Жаъфр
ал-Мансурнинг таклифи билан
Ислом таълимотларини
мусулмонларга тушунтирувчи
китоб ёзадилар ва уни «ал-
Муваттоъ» (осонлаштирилган) деб
атадилар. Халифа ал-Мансур ҳамма
мусулмонларни шу китоб бўйича
иш тутишга буюрмоқчи
бўлганларида, Имом Молик
розилик бермайдилар. Бу китоб
қирқ йил мобайнида тўпланган
ҳадисларни ўз ичига олиб, уни
мингга яқин киши ривоят қилган.
Бу ривоятлар ўттизта бўлиб,
шундан йигирматаси машҳур.
Яҳё ибн Яҳё ал-Лайсий ал-
Андалусий ал-Муваттоъ»ни
васфлаб: «У ҳадис ва фиқҳ
китобидир, унга тенг келадиган
бошқасини билмайман»-дейдилар.
Имом Шофеъий: «Ер юзида илмда
«ал-Муваттоъ»дан тўғрироқ китоб
йўқ»-дейдилар.
Имом Молик Наъийм ал-Мужмир,
Зайд ибн Аслам, Абул Зинод, Саъид
ал-Мақбурий, Ҳамийд ат-Товийл,
Хузайфа ас-Сиҳамий ал-
Ансорийлардан ривоят қилганлар.
Аммо, Имом Моликдан ривоят
қилганлар кўп бўлиб, у кишининг
устозлари аз-Зуҳрий ва Яҳё ибн
Саъийд, асрдош уламо
шерикларидан ал-Авзоъий, ас-
Саврий, Суфён ибн Уяйна, ал-Лайс
ибн Саъд, Ибн Журайж, Шуъба ибн
Ҳажжож, аш-Шофеъий, Ибн ал-
Қаттон ва Абу Исҳоқ ал-
Фазарийлар шулар
шумласидандир.

Добавлено (24.02.2012, 18:44)
---------------------------------------------
Имом Молик буюк тақво соҳиби
эдилар. Агар ҳадис айтмоқчи
бўлсалар, таҳорат олиб,
ўринларига виқор билан
жойлашиб олиб кейин ҳадис
айтишни бошлар эдилар. У кишига
шу ҳақда айтишганларида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳадисларини
улуғлашни яхши кўраман шунинг
учун таҳоратдан хотирим жам
бўлгандагина ҳадис айтаман» деб
жавоб қилган эканлар. Шунинг
каби йўлда кетаётиб, тик туриб ёки
шошилиб турган ҳолларида ҳадис
айтишни ёмон кўрар эдилар.
Ёшлари улуғ бўлиб, заифлашиб
қолганларида ҳам Мадинаи
Мунаварада от ёки туя минмаган,
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам жуссалари дафн этилган
шаҳарда от ёки туя минмайман»,
деган эканлар.
Имом Молик муҳаддисгина бўлиб
қолмай, буюк фақиҳ, Моликий
мазҳабининг имоми эдилар. У
кишининг мазҳаблари Ислом
оламида кенг ёйилган бўлиб,
Шофеъий ва Ҳанбалий
мазҳабларининг асоси
ҳисобланади.

Добавлено (24.02.2012, 18:45)
---------------------------------------------
Моликий мазҳаби
ҳозирда, асосан шимолий ғарбий
Африка давлатларида кенг
тарқалган.
Имом Молик Ислом давлатининг энг
катта илм марказларининг бири
бўлган «Дору ус-Сунна» – Мадинаи
Мунавварада яшаганликлари
сабабли ҳадис талаб қилиб бошқа
юртларга сафар қилмаганлар,
балки, ҳадис талабида Мадинага
келган уламолар билан учрашиб
ҳадис алмашар эдилар.
Имом Молик бутун умрлари
давомида ҳеч қандай қўзғалон
фитналарга аралашмаганларига
қарамай, халифа Абу Жаъфар ал-
Мансур даврида – яъни 146 йилда у
кишининг бошларига мусибат
тушади: дарра билан
калтакланадилар ва қўлларини
тортиб куракларини чиқариб
юборилади. Бунинг сабаби Имом
Молик ривоят қилган «Мустакраҳ
(мажбурланган)га талоқ йўқ»
ҳадисининг Муҳаммад ибн
Абдуллоҳ ибн Ҳасан ан-Нафс аз-
Закия Мадинаи Мунавварада
қўзғолон қилиб чиққан пайтида
баъзи бир кучлар томонидан фина
учун қўлланилган ва бу ҳадиси
шариф Абу Жаъфар ал-Мансурга
қилинган байъат нотўғри
эканлигини
билдирилганлигидадир. Чунки
халифа ал-Мансур талоқ шарти
билан мусулмонлардан байъат
оларди.
Имом Молик ибн Анас 179 ҳижрий
санада вафот этадилар.

 
O'zbekona Forum » Islomiy Bo'lim » Islom olami » &ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& 4 (&ULAMOLAR XAQIDA MALUMOTLAR& 4)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:07:29

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.144.86.138
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3