Меню сайта

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

[ Forum yangiliklari · Ishtirokchilar · Forum qoidalari · Qidiruv · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga bo`lgan muhabbat
MaRJoNaДата: Yakshanba, 10.02.2013, 22:40 | Сообщение # 1
Рядовой
Группа: Sayt Moderatori (SM)
Сообщений: 314
Статус: Saytda emas
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатлари

Хатиб: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба:

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз: Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Сўнг ...

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Ҳой мўъминлар, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун оламларга раҳмат, бандалар зарарига ҳужжат қилиб юборди. Уни пайғамбарлар жўнатилишидан анча вақт ўтгач ва ҳидоят чироқлари сўнгач юбориб, Унинг воситаси билан тўғри ва ёруғ йўлга ҳидоят қилди: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!» (Муддассир: 1, 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Роббисининг амрини бажо келтирар, Аллоҳ йўлига чорлар ва унга ҳеч нарса тўсиқ бўла олмас, Аллоҳнинг дини ва пайғомини етказар экан, маломатчиларнинг маломатидан қўрқмас эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ йўлида жони, моли, оиласи ва дўстлари – саҳобаларида ҳаддан оғир озорлар кўрдилар: Уни ёлғончи ва аҳмоққа чиқардилар, айбладилар, «адашган» дедилар, ўлдиришга ва қамашга ҳаракат қилдилар. Ўз она юртидан қўли қуруқ, ҳайдаб чиқардилар. Сўнгра Унга қарши уруш очдилар, жангга кириб муборак тишларини синдирдилар, бошларини ёрдилар ва товонларини қонатдилар. Шундай бўлишига қарамай, у: «Аллоҳим, қавмимни мағфират қил, улар билмаяптилар!»– дер эди (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 3218, Имом Муслим 3347).

Аллоҳнинг динини етказиш ва бандаларни ҳидоятлаш йўлида турли машаққатлар ва азиятлар чекди. Ҳаракатининг ниҳояси эса зафар ва ғалаба билан тугади. Унинг пайғоми билан Ер юзидаги зулматлар ёришди. Аллоҳ Унинг воситасида залолатдан ҳидоят қилиб, аъмоликка зиё ато этиб, Унга иймон келтириб издош бўлганларни жаҳҳаннам оташидан сақлади:

«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 157).

Ҳой, мўъминлар!

Ҳой, Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳ таоло сизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаси билан жаҳаннамдан қутқарди ва залолатдан тўғри йўлга чиқарди. Саводсиз пайғамбар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг муҳим ҳақларидан бири, Уни қалбан садоқат билан севишдир. Имом Бухорий ва Имом Муслим (раҳимаҳумаллоҳ)ларнинг «Саҳиҳ»ларида Анас ибн Молик разияллоҳунинг ушбу ривояти бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз Мен унга ота(-она)си, фарзанди ва барча инсонлардан кўра севимли бўлмагунимча мўъмин бўла олмайди»– дедилар» (Имом Бухорий 13).

Шунинг учун, Аллоҳ ва охиратга иймон келтирган ҳар бир мўъминнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча маҳбуб: жон, ота-она, фарзанд ва бутун одамлардан афзал кўриш тажаллий этган муҳаббат билан севиши керак. Чунки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга бўлган муҳаббат – Ислом динининг энг буюк фарзларидан бири бўлиб, Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг бир шохчаси ва у муҳаббатдан айрилмасдир.

Ҳой, мўъминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломат ва далиллари бўлиб, улар бу муҳаббатнинг ҳақиқати ва садоқатини кўрсатиб туради. Бу аломатларнинг энг ёрқини – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга амаллари, сўзлари, аҳлоқлари ва барча турмуш тарзида тобеъ бўлишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»» (Оли Имрон: 31).

Анас разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Менинг суннатимни жонлантирса Мени суйган бўлади. Ким Мени суйса жаннатда Мен билан бирга бўлади»– дедилар» (Термизий: 2602).

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни чин юракдан суйган одам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бутунлай издош бўлиши лозим. Бу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юракдан суйган одамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини улуғлагани, уларнинг катта ва кичик барчаларига амал қилишга ғайрат кўрсатгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннат ва турмуш тарзини бирон гап ва фикрларга тенг кўрмаганини кўрасиз. Аллоҳ таолодан марҳаматларини сўраймиз!

Ҳой, мўъминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – Уни кўп тилга олишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп тилга олиш Унга бўлган муҳаббатнинг банданинг қалбида давомийлиги ва кўпайишининг омилидир. Банда маҳбубини қанчалар кўп тилга олса ва унинг яхшиликларини эсласа, унга бўлган муҳаббати ва шавқи ортиб боради.

Ҳой, мўъминлар!

Муҳаббат ва иймоннинг кучайишига сабаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикри, Унга салавот (ва салом) айтиш билан бўлади: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзлари тилга олинган пайт ҳақида шундай дедилар: «Бахил (қурумсоқ) – олдида тилга олинсам Менга салавот айтмаган одамдир» (Имом Аҳмад 1645, Термизий 3469. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: «Бу ҳадис ҳасанлик даражасидан кам эмасдир»– деди).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилиш Унинг сийратлари, аҳволлари ва ҳаётида содир бўлган жараёнлардан бохабар бўлишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрати, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ортишининг катта омилларидандир.

Ҳой, мўъминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам бериш, Унинг ва шариатининг душманларини ёмон кўриш, Уни ва шариатини ҳимоя қилиш, Уни Унга озор берадиган нарсалардан мудофаа қилиш – Унга бўлган муҳаббат аломатларидандир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни (Қиёмат Кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (у кофирларни жаҳаннам азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юборгандирмиз. (Эй инсонлар, Биз бу пайғамбарни) сизлар Аллоҳга ва унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учун ва У зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз учун (юбордик)» (Фатҳ: 8, 9).

Уни улуғлаш Унга ёрдам ва кўмак бериш билан, эҳтиром қилиш эса Уни улуғлаш ва ҳурматлаш билан бўлади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга салавоту саломлар йўлласин.

Ҳой, мўъминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашишни шавқ билан кутишдир.

Ҳой, мўъминлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатларидан бири – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашишга шавқли бўлиб, У билан кўришишни орзу қилишдир. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Умматим ичида Мендан кейин Мени энг қаттиқ суйган одам Мени оиласи ва молу мулки билан кўришни орзу қилган одамдир»– деганларини нақл қилинган (Имом Муслим 5060).

Булар – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган садоқатли муҳаббатнинг баъзи аломатларидир. Буюк Арш соҳиби бўлган Аллоҳ таолодан бизга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатини насиб айлашини тилаб қоламиз


Ne govori nichego durnogo o kom libo, esli tochno ne znaesh etogo, a esli i znaesh, to sprosi sebya: pochemu ya eto govoryu?
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:18:18

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.17.78.184
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3