Россия
оммавий
ахборот
воситлари
томонидан
тарқатилаётган
хабарларга
кўра,
якшанбадан
душанбага
ўтар
кечаси Ливия пойтахти
Триполи шаҳрида бўлаётган
жанглар ҳақида хабар бериб
бораётган “Известия” газетаси
махсус мухбири Ўрхон Жамол
оёғига ўқ тегиб яраланган.
Маълум бўлишича, мухбир
қўзғолончи-исёнкорла ёрдами
билан ҳарбий шифохонага
жойланган ва ўша ерда
жарроҳлик амалиёти
ўтказилган.
Ҳозирга қадар қўлга
киритилган бошқа
маълумотларга кўра, Ўрхон
Жамол ётқизилган шифохонаа
россиялик шифоорлар етиб
борган важурналист энди
уларнинг назорати остида
қолмоқда. Шифокорларга кўра,
журналистнинг ҳаётига хавф
йўқ. “Известия” газетаси бош
муҳаррири Александр
Малютиннинг айтишича, Ўрхон
Жамол жанглар авжга чиққан
нуқталарда бўлган ва
воқеалрни бевосита кузатиб
бораётган эди.
Бош муҳаррир шунингдек
журналистга амалий ёрдам
бериш учун Россия Ташқи
ишлар вазирлигига учраши ва
ҳатто журналистни Россияга
олиб келиш чораларини кўри
ҳақда сўрашини маълум қилди.
“Энг биринчи масала, Ўрхон
Жамолни у ердан олиб чикиш”
деди “Известия” бош
муҳаррири.
Ўрхон Жамол аввал ҳам бир
неча марта Ливияда бўлган,
“Известия” унинг Бенгази ва
бошқа шаҳарлардаги вазият
ҳақда тайёрлаган бир нечта
мақолалаларини чоп қилган.
2008 йилда Ўрхон Жамол
“Шарқ” батальони билан бир
нечта грузин қишлоқларини
қамал қилгани хақида китоб
хам ёзган эди. Аввал у «Новая
газета», «Русский Newsweek»
нашрлари ҳамда «Дождь»
телеканалида ҳам ишлаган.