ШОХРУХ ХОН 46 ЁШИНИ
НИШОНЛАДИ!
“Болливуд Қироли”нинг
таваллуд куни оддийлиги
бироқ, такрорланмаслиги
билан ҳаммани лол
қорлдиради. Шохрух Хон
дабдабани хуш кўрмайди. Ҳар
йили 2 ноябр куни Мумбайнинг
Маннатидаги ҳовлисида
яқинлари ва яқин ОАВ
ходимлари билан кичкинагина
тортни кесиб, бир бўлагини еб
қолганини барча билан баҳам
кўради. Бу йилгиси ҳар
қачонгидан-да бошқача бўлди
дея хабар беради, мумбайлик
дўстимиз жаноб Гайас. “Қирол
Хон”нинг минглаб мухлислари,
ўша сиз кўрган Араб денгизи
соҳилига, яъни Шохнинг уйи
олдига тўпланишди. Кимлар
кумирининг сурати туширилган
футболкаларда, яна юзлаб
одамлар кумирига тақлид
қилиб, унинг каби соч
турмагида қора кўзойнаклар
тақиб олган, яна кимлар қўлида
плакатлар ушлаганича,
кумирининг исмини айтиб
қичқиради...Ҳамманинг қўлида
мобил телефонлар,
фотокамералар. Ниҳоят, 17.00
га яқин Шохрух Хон уйининг
деворига чиқиб олиб,
мухлисларига кўриниш берди.
Қий-чув, қувончдан
йиғлаганлар талай. Хон шу
қадар хурсанд эдики, ҳатто
“Ra.ONE» - янги картинаси
саундтрекига рақсга тушиб
берди. Акон ижросидаги бу
қўшиқ “Chammak Chaallo”
аллақачон Ҳиндистонда
суперхитга айланиб бўлган.
Хонадон ичкарисида эса
туғилган соҳибига чин дилдан
тилаклар билдирдик. Кўплаб
журналистлар ўзлари
қизиқтирган саволларга жавоб
олишди. Совғалар улашилди. 46
ёш! Болливуд қироли яна 4
йилдан кейин элликка киради.
Бу қайғули. Биз уни ҳамиша ёш
қолишини истаймиз,- дейди,
жаноб Гайас. Биз эса дўстимиз
орқали “Қирол Хон”га барча
ўзбекистонлик ашаддий
мухлисларининг табригини ҳам
етказиб қўйишини илтимос
қилдик. Жаноб Ғайас ваъда
берди. Шахсан мен унга
ишонаман. Шохрух Хон
бизларнинг меҳримизни ҳам
таваллуд кунида туйган бўлса,
не ажаб?!