РАЙҲОН: “УМР ШУНДОҚ ҲАМҚИСҚА, ШАРТМИ УНИ БОТҚОҚҚАБОТИРИШ?”
-Мен бир нарсага тушунмайман, нега ҳар доим мени Шаҳзода билан таққослашаверади? У билан йўлларимиз бошқа бўлса. Энди гап топилмагач, кийим-кечакка ўтишганига ҳайронман. Қанақа кийиниш ҳақида бировдан рухсатини олишим керакми энди? Тўйиб кетдим, ортиқча гап- сўзлардан. Қачон нуқта қўйилади?! Мени ҳеч кимнинг оиласи, юриш-туриши, нималар қилиши қизиқтирмайди. Чунки, ҳар ким ўз ҳаётини яшаб битириши керак. Ахир, умр шу қадар қисқаки, уни ботқоққа ботиришнинг ўзи аҳмоқлик. Нима, бировларнинг фикрича, бир хил кийиниш мутлақо мумкин эмасми? Ҳозир мен ҳам майдалашсам, биласизми, қанча ўхшашлик, қанча кўчирмачилик, қанча тақлид...Бироқ, мен бу қадар паст кета олмайман. Бўғзимга келганида ҳам қўлимдан келмайди. Расмий равишда айтмоқчиман, менинг ҳаётдаги бош мақсадим ўз умримни яшаш! Қолганларга ҳам шуни айтмоқчиман ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшашга уриниб кўринг. Бировнинг ғийбатини қилиб, ўз гуноҳингизни орттирманг. Тушунганингиз учун ташаккур. Сизларга, ҳаммангизга, барча ҳамкасбларимга омад ва бахт тилайман!
Odamlari yodiy odamlarni yo mawxurlarni öz xoliga qöymaydiy nega unaqa ekan Rayxon tög'ri fikir yurid ularga teng kelaman deb ularchalik pas ketib bölmaydi.
Rayhonni fikrlariga qöwilaman. Kechayu kunduz ötirvolib birovdan ayb qidirguncha Hamma özini bilsin. shunaqa mayda gap odamlarni umri behuda ötib ketayotganiga juda achinaman.... Rayhon doim bunaqa gaplardan ustun turgan bundan k.nam wunday böladi. Rayhonga omad.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]