Баҳор, дарахтлар секин-аста баргларини ёзмоқда. Баҳорда одам кўпроқ кўкатларни кўнгли тортади. Мана шундай таомлардан бири – ток. Халқда баҳор кириши билан ток оши қилишади. Бу ерда димлама сифат қилиб пиширилган ток ўраш услубини кўрсатишни лозим кўрдик. Таъмига кўра туз зайтун ёғи ўрнига бошқа ўсимлик ёғи ва хоҳишга кўра, картошка ва сабзи солишингиз мумкин.
Cўнгра помидор пастаси қўшиб аралаштирамиз ва оловдан оламиз. Совигач, майда туғралган помидор, кўкатлар ва зайтун ёғи, таъбга кўра туз солиб аралаштирамиз.
Япроқларни сувда ювиб, устига қайнаб турган сув солиб 2 дақиқа ушлаймиз ва сўнг сувини тукиб ташлаймиз.
Сўнгра қиймани солиб чиқамиз. Қиймани солгач, бемалол сиқиб уранг, чунки пишаётганда юмшаб очилиб кетиши мумкин. Туркларда ток бармоқ каби ингичка бўлса чиройли чиққан ҳисобланади. Ўраб бўлгач, қозонга картошка, сазби териб устидан токларимизни терамиз ва чўккунга қадар сув солиб бир қайнаб чиқишини кутамиз, бироз қайнаб тургач, қозон қопқоғини ёпиб оловни пастлатиб димлаб қўямиз.