Санъатимизнинг энг порлоқ юлдузлари юртимиздаги энг нуфузли тақдимотнинг номинациялари учун номзодлар таклиф этишди. Райҳонга биноан “Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” номинациясига бир неча ҳамкасблари муносиб. “ Биринчидан, Сардор Раҳимхон. У ҳар галгидек янги клиплар билан мухлисларини хурсанд қиляпти. Улуғбек Раҳматуллаев “Бемор”и билан ҳаммани ўзига бемор қилиб бўлди. Шохруххон ҳам сўссиз, юқоридаги номинацияда ғолиб бўлишга муносиб. “Водий садоси” радиосида шахсан ўзим гувоҳ бўлдим, унинг қўшиқларига жуда кўп овоз беришади!”- дейди, хизмат кўрсатган артист. Халқ артисти Озодбекнинг фикрича, юқоридаги номинация бўйича энг муносиби Шохруххон. Аёл санъаткорлардан Лола бу йил жуда самарали ишлаганини бот-бот гапирди, Назарбеков. Райҳонга кўра, “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” бўлишга қуйидаги учала санъаткорнинг меҳнатлари арзийди: Зиёда, Лола, Манзура. Зиёда ўзининг овози билан Райҳоннинг меҳрини қозонган бўлса, Лола изланувчанлиги, меҳнаткашлиги билан эътиборли, Манзуранинг сўнгги клипи кўпчиликка манзур. Яна Райҳоннинг фикрича, “Йил янгилиги” деган номинация пайдо бўлиб қолгудай бўлса, Мунис Ризаеванинг ғолиба бўлиши энг адолатли қарор. Озодбек Назарбеков “Йил фильми”га энг муносиби “Алданган аёл” деб билади. “Биласизми, одамларнинг шов-шувларида ҳам ҳақиқат бор экан. “Алданган аёл”ни роса мақташди. “Пират” варианти бўлса-да, топиб кўрдим. Фильм долзарблиги, ҳаётийлиги билан жуда таъсирли”- дея таъкидлайди, Озодбек. Райҳон кўплаб фильмларни томоша қила олмагани аниқ тўхтами йўқ эканлиги, бироқ, “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясига энг муносиб номзодни таклиф этди. “Дилноза Кубаева ҳар доим баланд рейтингда. Балки, бошқа актрисалар ижоди билан яхши таниш эмасдирман. Ишонаманки, Холливудга чиқа олса, ўзбек актрсилари ичидан шуниси чиқиши мумкин!”-дея таъсирланиб гапиради, Ғаниева. “Йил актёри”га Алишер Узоқов номзодини кўрсатади, хонанда. Озодбек “Йил бастакори” номинациясига қуйидаги тўртта номзодни кўрсатди: Иқбол Муҳаммаджон, Мусахон Нурматов, Сарвар Раҳматхўжаев, Абдуҳошим Исмоилов. “Йил шоуси” бўйича Райҳон “Style.uz 2011”га, Озодбек «Шарқ тароналари”га овоз берди. “Йил кўрсатуви” бўйича фикрлар турфа. Озодбек “Озод шоу”си ҳақида лол-мим демади. Аксинча, НТТнинг бошқа кўнгилочар кўрсатувлари “Тошойна”, “Дийдор ширин” каби кўрсатувларига ҳамда “Ёшлар“нинг “Рўзғор мактаби” кўрсатувларнинг бари юқоридаги номинацияга муносиб деб билди. Райҳон “Йил бастакори”га Зафар Қодировни, “Йил режиссёри”га Рустам Саъдиевни муносиб деб билади. “Йил клипи”га эса Зиёданинг “Найнанай” ( бир қўшиғида шундай нақорати бор эди...), Раҳматуллаевнинг “Бемор”, Сардор Раҳимхоннинг “Нима учун?” клиплари бемалол даъвогарлик қилса бўлади. Райҳон: “22-декабрни ҳамма қатори интиқлик билан кутяпман. Ахир, бу энг йирик шоу! Мана репетиция жараёнларидан кўриниб турибдики, ҳамма ушбу шоуда иштирок этишга интиляпти. Ҳаяжонли онларга оз қолди!” Озодбек Назарбеков: “Мен ушбу шоунинг масъулияти ҳақида гапирмоқчиман. Шу мукофотни олишни жуда хоҳлагандим. Мақсадимга ўтган йили етдим. Бундай катта тақдимотлар санъткорларни раҳбатлантириши билан бирга, унинг зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. Ўтган йил томошабин сифатида шоуни кузата туриб шуни англадимки, концерт руҳияти инсонни кўпроқ ва кенгроқ фикрлашга ундайди. Эркин, ноодатий шоу. Концерт борасидаги қарашларим ўзгарди. Жаҳон эстрадасига қизиқишим ортди. Том маънода айтсам, санъаткор рағбатсиз, эътиборсиз яшай олмайди.” Ушбу шоуда қайси жаҳон юлдузининг иштирок этишини истайсиз, деган саволга Райҳон Бейонс, Кристина Агилера, Райанна кабилардан биронтасини ташрифини чин дилдан исташини билдирган бўлса, Озодбек эса ҳеч иккиланмай, Женнифер Лопезга иштиёқи баланд эканлигини билдирди. Ана шунақа гаплар. M&TVA-2011. Ўзбек маданияти ва санъатида йиллик сарҳисоб. Кутамиз.