Сени учратган ҳам қиш
бўлган эди,
Сендан ажратган ҳам қиш
бўлган эди.
Айрилиқ қўлимдан тутган
кунида,
Ўлимга арзирли иш бўлган
эди.
Сени лаҳзага-да унутолмадим,
Бормикан бу қаро дардимга
малҳам?
Сен элтган ҳижронга
кўниколмадим,
Телбага айландим кўйингда
салкам.
Қанийди, олисдан бўлса-да
сени,
Бир бора кўрсаму сўнг майли
ўлсам,
Қанийди ўшанда
киприкларингни,
Соғинчли, армонли ёш бўлиб
ювсам.
Гар мени изласанг, топарсан
ишон,
Хотиранг фироқли
кўчаларидан.
Лайлидек юрибман тентиб
паришон,
Сени излаб илинж
гўшаларидан.
Биламан, энди кеч, тополмам
сени,
Тақдирга бўйсуниб
яшайвераман.
Абадий унутиб сенсиз
кулгуни,
Қисматим ошини ошайвераман.
Майли тақдир сени раво
кўрмади,
Лекин сенга бўлган севгим
ўлмади.
Сени деб яшарман, токи бор
жоним,
Аммо сен ҳаёлда ширин
армоним.
Сени учратган ҳам қиш
бўлган эди,
Сени ажратган ҳам қиш
бўлган эди.
Айрилиқ қўлимдан тутган
кунида,
Ўлимга арзирли иш бўлган
эди.