Пойтахтнинг
барча туман ички
ишлар идораларида
биометрик паспорт
топшириш йўлга
қўйилди.
Янги
биопаспортнинг
кўриниши қуйидагича:
*
Муқовага
биометрик паспортда
электрон маълумотлар
мавжудлигини
билдирувчи рамзий
белги туширилган.
*
Амалдаги
паспортларимиз
кирилл имлосида
тўлдирилган бўлса, янги
биопаспортда ҳамма
маълумотлар лотин
имлосида, бир
саҳифаси эса инглиз
тилида қайд этилади.
*
Фотосурат
ҳужжатга эски услубда
ёпиштирилмайди,
балки босмадан
чиқарилади.
*
Ниҳоят, энг
муҳими – муқова
охирида микросхема –
махсус чип бўлиб, унга
паспортдаги барча
маълумотлар, қўшимча
тарзда хужжат
эгасининг бармоқ
излари ҳам киритилган.
*
Яна бир жиҳати
– паспортнинг
саҳифалари, жумладан
виза қўйиш учун
ажратилган варақлар
сони кўпайган.
Мутахассислар
бундай биометрик
паспортнинг қалбаки
нусхасини ясаб
бўлмаслигини эътироф
этишмоқда.
Даракчи
маълумотномаси
Биопаспорт 2
босқичда тарқатилади.
1. 2011 йилдан
вазирлик ва идоралар
ходимлари ҳамда
ҳориждаги
фуқароларимиз янги
ҳужжатга эга
бўлишлари мумкин.
Шунингдек, паспорт
олиш ёки алмаштириш
ёшига етган
юртдошларимиз ҳам
ушбу рўйхатга
киритилади.
2. 2012 – 2015
йилларда
Ўзбекистоннинг қолган
барча фуқароларига
қонун доирасида янги
биометрик паспорт
топширилади.
Манба: darakchi