Bosh sahifa » 2011»Dekabr»20 » Бугун Шимолий Корея давлат телевидениеси мамлакат раҳбари Ким Чен Ирнинг вафот этганини маълум қилди.
18:25
Бугун Шимолий Корея давлат телевидениеси мамлакат раҳбари Ким Чен Ирнинг вафот этганини маълум қилди.
Бугун Шимолий Корея давлат телевидениеси мамлакат раҳбари Ким Чен Ирнинг вафот этганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, давлат раҳбари 17 декабр, шанба куни «қаттиқ жисоний ва ақлий меҳнат туфайли» 69 ёшида ҳаётдан кўз юмган. KCNA агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ким Чен Ир поездда саёҳат қилаётганда юрак хуружига учраган. Унинг дафн маросими 28 декабрда пойтахт Пхеньянда бўлиб ўтади. Ким Чен Ир 2009 йилдақ учинчи ўғли Ким Чон Инни ўз вориси деб эълон қилган. Маълумотларга қараганда, у ҳали ўттизга ҳам тўлмаган. Шимолий Корея раҳбарининг ўлими қўшни давлатларда саросимага сабаб бўлди. Масалан, Жанубий Корея чегарадаги қуролли кучларини шай ҳолатга келтириб қўйди. Мамлакат президенти Ли Мен Бак ҳукумат мулозимларини таътилдан чақириб олиб, миллий хавфсизлик кенгашини ўтказди. Япония бош вазири Есихико Нода эса режалаштирилган барча учрашувларини бекор қилиб, асосий вазирлар иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказди.