Муаммо вазнда эмас, унинг сабабларида Вазн муаммолари фақат тановул қилинадиган овқат калориясигина эмас, балки овқатланиш жойи ҳамда вақтига ҳам боғлиқ. Америкалик олимлар ўтказган 5 йиллик тадқиқотлар натижасида баъзи бир одатлар вазн тўпланишининг асосий сабабчилари эканлиги аниқланди. Қуйида уларнинг рўйхати билан танишиб чиқинг.
1. Таом (овқатланиш)— эмоционал мадад
Бунда таом ҳамда овқатланиш сиз учун шунчаки ёлғизликни енгиш, тинчлантириш, стрессни олдини олиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Қаттиқ сиқилганда ёғли, тўйимли, кучли калорияли таомларга талаб ортади.
Олдини олиш ва бартараф этиш бартараф этиш учун. 15 дақиқалик ҳузур-ҳаловат сизни муаммолардан вақтинчалик халос этади халос. Овқатланишга бўлган кучли интилиш ҳиссиётлар билан боғлиқ. Ўз ўрнида уларни бош мия маркази бошқаради. Барча тановул қиладиган таомларингиз рўйхатини тузинг. Таомдан олдинги ва кейинги эмоционал ҳолатингизни қоғоз ёки дафтарга қайд қилиб боринг. Бу реал оч қолиш ҳамда ёлғондакам очлик ҳиссини фарқлашни ўргатади. Тушкунликка тушганда эътборингизни овқатга эмас, бошқа нарсаларга қаратишга ҳаракат қилинг.
2. Таом – нотинчлик, безовталик, таҳлика манбаи
Ҳар куни таом калорияси ва миқдорини ҳисоблаш жуда машаққатли ва зерикарли машғулот. Агарда овқатланиш, истеъмол қилинадиган таом миқдори сиз учун васвасага айланиб улгурган бўлса, унда тезда чорасини топиш даркор.
Олдини олиш ва бартараф этиш учун. Ўзингизни қаттиқ назорат остига олманг. Соғлом овқатланиш тарзи бу—овқатга қарши курашиш эмас, балки ақл билан овқатланиш дегани. Калорияларни ҳисоблашни йиғиштиринг. Таомномага фойдали мева-сабзавот, маҳсулотларни киритинг. Калория ҳисоблашга кетадиган вақтингизни спортзал тарафга йўналтиринг. Сизни ўзига тортадиган «ширин, иштаҳаочар» масулотларни ҳам сотиб олманг.
3. Тез овқатланиш – сизнинг севимли одатингиз.
Доимий шошмашошарлик, вақт танқислиги, нонуштасиз ишга кетиш, йўл-йўлакай енгил пицца ва нон маҳсулотлари билан тамадди қилиш – буларнинг барчаси овқатланиш тартибининг бузилишига, ўз ўрнида вазн ортишига сабаб бўлади.
Олдини олиш ва бартараф этиш учун. Ўзингизга озгина кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Таом тайёрлаш жараёнига ижодий ёндашинг. Шунда ўзингизга ўзингиз раҳмат дейсиз.
4. Ғайришуурий, онгсиз равишда овқатланасиз.
Ишдан ҳориб чарчаб келасиз. Музхонани очиб, бир дунё таом билан телевизор қаршисига ўтирасиз ва ўзингиз билмаган ҳолда барчасини паққос туширасиз. Бу ҳол сизга таниш, тўғрими? Табриклаймиз, сиз вазн ортиши сари олғаь қадам ташлаганлардан бирисиз.
Олдини олиш ва бартараф этиш чоралари. Овқатланиш учун махсус кундалик тутиб, овқат тановул қилиш вақтини қайд этиб боринг. Унга маҳсулотлар рўйхатини қатьий киритиб, қайси пайтда нима истеъмол қилишингизни белгилаб қуйинг.
Ишдан келгач, дарров таомга ўзингизни урмасдан бошқа у-бу ишлар билан банд бўлинг фойдадан холи эмас.
5. Иш столидаги ва йўл-йўлакай овқатланиш
Сўровномаларнинг кўрсатишича кўпчилик кун бўйи бурербурод, хот-дог, гамбургер, турк кабоб каби енгил, қуруқ овқатлар билан чекланиб қолар эканлар. Туриб, йўл-йўлакай еб кетилган таом овқат ўрнида ҳам қабул қилинмайди.
Олдини олиш ва бартараф этиш чоралари. Шошилмасдан дастурхон атрофида ўтириб овқатланишга ҳаракат қилинг. Ишхонада ҳам ўзингизга тўлақонли тушлик уюштиринг. Бунинг учун 10 дақиқалик танаффус етарли. Овқатни шошмасдан чайнашни ўрганинг.
6. Таом сиз учун маънавий юк.
Сиз учун таомлар ҳар доим «яхши (паст калорияли ёки калориясиз)» ва «ёмон (калорияси баланд)» турга бўлинади. Агар зарарлисини еб қуйсангиз, айбдорлик ҳисси сизни кун давомида таъқиб этади. Шунга қарамай ўзига жалб этадиган «ёмон» маҳсулотлар ва овқатларга қаршилик қилолмайсиз.
Олдини олиш ва бартараф этиш чоралари. Инсон ҳар доим таъқиқланган нарсалар томон ошиқади. Шу сабабли таомларни ижобий ва салбийга бўлиш ҳеч қандай натижа бермайди. Бунда бошқача йўл тутиш даркор. Масалан, шоколад егингиз келса, хохишингизга қаршилик қилиб ўзингизни қийнаманг. Кўп ва бемаза шоколад билан ошқозонингизни мазах қилмай ўзингизни кичкина бўлсада сифатли шоколад билан сийланг. Маҳсулот сифатига қанча кўп эътибор берсангиз, шунча самарали. Ҳам таомдан лаззатланасиз, ҳам қоматингиз «беш» бўлади.