Узунлиги бир метр келадиган сичқоннинг топилиши нью-йоркликларни ваҳимага солди. Жозе Ривера исмли инсон бу баҳайбат сичқонни паншаха билан ўлдирган. Унинг айтишича, ўзи ишлайдиган жойда бундай маҳлуқларнинг бир қанчаси бор эмиш. Думи билан ҳисоблаганда нақ бир метр келадиган ушбу оқ мўйнали сичқоннинг вазни 2 килограммга тенг. Улар 8 йил яшар экан. Олимлар бу турга оид сичқонларнинг норвег сичқонлари билан чатишишидан қўрқишмоқда. Чунки бу ҳолда жуда хавфли жонзотлар дунёга келиши мумкин.