Бир пайтлар Рим кўчаларида дайдиб юрган Томмазо лақабли мущук зотдошлари орасида энг бойига айланди. Уни асраб олган аёл нақ 10 миллион евро мерос қолдирди. Мушукнинг эгаси бўлмиш Мария Ассунта ноябрнинг охирида 94 ёшгида вафот этди. Унинг эри бизнесмен бўлган ва ўлимидан кейин бор бойлиги хотинига қолган эди. Бироқ уларнинг фарзанди бўлмаган. The Guardian нашрининг ёзишича, Мария Ассунта Томмазони кўчадан топиб олган ва ўша йилиёқ барча бисотини мушукка бағишлаворган эди. Лекин Италия қонунчилигига кўра, агар кимдир васийлик қилмаса, жониворлар тўғридан-тўғри меросхўр бўлолмайди. Бунинг қарангки, 4 ёшли Томмазо чинданам омадли мушук экан. Мария Ассунта уни паркка сайрга олиб чиқиб юрганида Стефания исмли кекса ҳамшира билан танишиб қолганди. Ассунта хоним уни севимни мушугига васий этиб тайинлабди-қўйибди. Журналистлар билан суҳбатда Стефания кексаликда топган дугонасининг бунчалар бадавлат эканлиги ҳатто хаёлига ҳам келмаганини айтди. Тўғри, Томмазо кутилмаганда миллионерга айланди, лекин энг қизиғи шундаки, миллионерлигидан ўнинг умуман хабари йўқ-да ва умуман умрининг охиригачаям бундан хабар тополмайди. Собиқ дайди мушук бадавлат ҳайвонлар ичида ягонаси эмас. Унинг ҳамюрти бўлмиш Гюнтер IV лақабли (лақаби ҳам зодагонча!) немис овчаркаси дунёдаги энг бой жонивор ҳисобланади. Унинг оз эмас- кўп эмас, нақ 372 миллион доллар пули бор! Бу пуллар унга отаси Гюнтер III дан, Гюнтер III га эса германиялик графиня Карлотта Либенштайндан мерос қолган. Тўғри, мерос аввалига бунчалик кўп эмасди, барака топкур васийларнинг ҳаракати билан кўпайди. Гюнтер IV нинг ҳашаматли қасри, кўчмас мулк билан шуғулланадиган компанияси, ва албатта, шахсий ҳайдовчиси бор. Васийлар бу кўппакка Мадоннанинг Флоридадаги нархи 7,5 миллион долларга тенг вилласини сотиб олиб беришган. Тавба, дунёнинг ишлари қизиқ-да, Африкадан одамлар очдан ўляпти-ю…