Одатда нозик бел гўзаллик рамзи ҳисобланади. Катя Жунг эса "Энг хипчабел аёл” сифатида рекордлар китобидан жой олган бўлиб, унинг бели ўлчами "капалагингизни учиради”. Чунки бу хонимнинг хипчагина бели ўлчами бор- йўғи 38 сантиметрга тенг! Уни илк бор кўрганда бели синиб кетади, деб хавотирланасиз, аммо бу хонимнинг соғломлигига ҳавас қилса арзийди. 1937 йилда туғилган Жунг хоним 28 йилдан буён белини қисиб турадиган кийимлар киявериб, шу аҳволга тушган экан...