Сардор Мамадалиев дея менга бир неча бор хат битиб ё хақида фикр билдиришимни сўрашганди. Тўғриси умуман танимасдим. Мана яқиндагина олган хатимда нихоят видеоларини қўйишгач томоша қилдим. Томоша қилдиму дарров ўзимга савол бердим: Шерали Жўраевни яна ўғли деган мишмиш чиқмадику)))
Роса мишмишбоп экан ўзиям, исми хам Сардор, жаноб Жўраев "Сардорингман" қўшиғини куйлаганди бир вақтлар.
Нима бўлди мишмишчилар?))))
Мамадалиевни қўшиқлари билан танишиб юқоридаги Б.Қодиров + Ш.Жўраев = С.Мамадалиев?! формуласи кўз олдимга келди. Овози ва куйлаш манераси айнан шу Ботир ва Шохжахон хонандани бир коктейл аппаратига тиқиб юбориб, натижасида мана шу Мамадалиев пайдо бўлгандек.
Мана бу манбадаги видеодаги ундай хеч ким севолмаслиги хақидаги суперкамтарин қўшиғини тинглаб сиз хам камида мана шу ўхшашлик хақидаги қарорга келасиз.
Ўхшашликни тушунаман ўртоқлар, лекин мени ШАХСИЙ ва балки СУБЪЕКТИВ фикримча, хозир санъатимизда....узр бундай дейишга виждоним йўл қўймайди, яъни шоу-бизнесимизда кимнинг даври бўлса худди ЎШАНАҚАЛАР чиқиб келаётгандек.
Озодбек Назарбековларнику сон-саноғи умуман қолмади, истаган тунги кафега кирсангиз камида Озодбекни кўрсатиб турган хонандани кўрасиз. Энди Шоҳжахонлар бош кўтараётгандек.
Нима дердим баракангизни берсин албатта, лекин ЎЗ барака ва ЎЗ файзига нима етсин?