Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Yanvar » 3 » Райхон айбдор деб топилди! Cўнгги фактлар!
20:44
Райхон айбдор деб топилди! Cўнгги фактлар!
Райхон айбдор деб топилди! Cўнгги фактлар!



Райхон айбдор деб топилди! Cўнгги фактлар!

Бошловчи Отабек айбловларни фактлар асосида давомлайди!

Эксперт Райхоннинг Нажот исмли собиқ яқин инсони иқрорлари

Мадонна, Бейонсе, Юлдуз Ибрагимовна ва Шахзодалар тахлили!



"Джуманджи” дастури қайтиши барчага кутилмаган янгилик бўлган бўлса, ундаги менинг химоячи ролим барчака шок бўлганини изохлардан сезиш мумкин. Одноклассники сайтидаги эфир куни мухокамаларда нафақат Райхон балки мен тарафга хам аччиққина тошлар отилди. Отилмоқда хам.

Мухлислар қўнғироғи смслари ва хатларидан Райхонга химоячи бўлганлигим катта хато эканлиги таъкидланмоқда.

Бошқа тарафдан мухлисларни хам тушунмайсан. Танқид қилсанг хам ёқмайсан, химоя қилсанг хам. Вахоланки "Джуманджи”даги холат химоячилик РОЛИ лойиханинг қоидасига биноан ўтганди. Қани энди шуни мухлислар тушунишса?

"Джуманджи” дастурининг иккинчи бошловчиси Отабек Тожибоев Мадонна, Бейонсе ва Юлдуз Ибрагимовналарнинг мухлиси бўлиб уларнинг ижоди хақида хамма маълумотга эга ва концерт дастурларидан то клип ва хатто харакатларигача ёддан билади.

Мазкур Райхон билан бўлган эфирдан Отабек анча пайт ўз кумирларига бўлган нохақлик юзасидан ўзига кела олмаган кўринади.



"Наврўз” радиоси бошловчиси, "Джуманджи” дастури иккинчи бошловчиси Отабек Тожибоев:

- Биласизми "Джуманджи” дастурида илк маротаба айбловчи сифатида иштирок қилдиму лекин сўзларимни фактлар асосида радио орқали кўрсатиб исботлаб беришни имкони бўлмади. Лойиха қоидасига кўра одамларнинг смс ва сайтдаги фикрларига биноан Райхон "Хазиломуз суд” сахифасида айбдор деб топилди. Мана шуни факт асосида исботлашим учун қўйида суратлардан иборат далилларимни тақдим қилмоқчиман. Хаммаси хаққоний ва менимча эътирозга хам ўрин йўқ.



1 факт: Мадонна концертидаги "Фроузен” қўшиғи сахна кўриниши ва ундан кўчирилган Райхоннинг концертидаги "Яшайлик” сахна кўриниши:



Мазкур факт юзасидан эксперт исботи:

Нажот (Бизнесмен, Райхоннинг собиқ яқин инсони): -Мадоннанинг мана шу "Drowned World Tour 2001” концерт дискини мендан Райхон сўраган ва мен унга ўзим берганман. Тасдиқлайман. "Джуманджи” дастурида Райхон уларнинг концерт дастурида катта жамоа ишлайди, менда эса ўзим ўйлаб топаман деган. Қизиғи хамма ишлайди у эса мен фақат қилганман дейди. Райхон ўзи иштирок этган "Кечир” фильмида хам фильмни ғояси ўзимга тегишли деганди, негадир хеч ким Уитни Хьюстон ижросидаги "Телохранитель” фильмидан олинганлигини гапирмади.



2 факт: Бейонсенинг "Ту зе лефт” қўшиғидаги харакат ва Райхонники

Нажот (Бизнесмен, Райхоннинг собиқ яқин инсони):- 2007 йил Москвада куз фаслида Бейонсенинг концертида мен, Райхоннинг ўша пайтдаги яқин инсони Зариф Тўлаганов, Руслан Мустафаев, Муниса Ибрагимова ва Лайло Усмоновалар тушганмиз ана шунда Райхон концерт дастуридан таъсирланиб "Концерт учун зўр ғоя, ўзимни концертимда фойдаланаман!” деган. Бундан ташқари Бейонсенинг Грэммидаги сахна кўриниши бўлган сахнада тепасидан тушадиган "багет” (ром) формаси ичидаги рақсларни мен Райхонга ғоя сифатида айтганман у эса 2007йил фойдаланган.





Отабек Тожибоев: -Кейинги фактлар Шахзода ва Юлдуз Усмонова билан боғлиқ. Буларни эфирда айтишни иложиси бўлмади, ўзингиз кўрдингиз вақт чегараланган эди. Сизни сайтингизда Райхон билан концертдан аввалги интервьюдаги у Шахзода билан муносабатни аниқлаш учун студия директории Давронга қўнғироқ қилганлиги хақидаги сўзларини Джуманджи эфиримизда мехмон бўлган Тарона студияси директори Даврон Муқимов рад этган. Негадир бу имида-жимида қолиб кетди.

Мархамат буни хам факт сифатида келтираман:



3. факт Шахзода ва дўстликка хиёнат мавзуси



Райхон интервьюсидан иқтибос:



Sayyod; Бу саволни бермасам бўлмас Шахзода билан муносабатингиз нима учун бузулган?

Райхон:-Тўғрисини айтсам билмайман. Мен учун бу хамон жумбоқ. Хаммаси у билан боғлиқ оғир дамлардан бошланди. Мен уни топа олмадим, қўнғироқларимга хам жавоб бермай қўйди. Давронга хам Таронанинг продюсерига хам қўнғироқ қилгандим.

Кейин менга Даврон қўнғироқ қилиб "Биласанми хозир унда шундай дамлар-ки, у шунчаки ёлғиз қолишни истамоқда. У сени ўзи топади, унгача уни безовта қилма”-деди. Шундан кейин мен ўзимни четга олдим, дархақиқат жуда қийин дамларни бошидан кечираётган пайт эди. Мен уни тушунишга харакат қилиб шунчаки ўзимни четга олдим, бу унинг илтимоси эди. Шунинг учун талаб қилишим нотўғри бўлган бўларди.



Sayyod; Муқобил равишда муносабатни хал қилиш вазиятни чигаллаштиради. Яна кимдир келиб гап ташиб турса. Кейин менга маълум бўлган маълумотга кўра интервьюда...

Райхон:-Кимга берибман интервьюни? Келинг хал қиладиган бўлсак хақиқатдан аниқлайлик, нима деганларим жуда яхши ёдимда...



Sayyod; Диктофонга ёзилган интервьюингизни бориб унга эшиттиришганлигидан хабарингиз борми?

Райхон:-Мен нима деганимни жуда яхши биламан. Мен хеч қачон индамай ўтирмаганман. Биласизми агар у мени дугона деб билганида менга қўнғироқ қилиб "Бу хақиқатми йўқми?” деб сўраши керак эди. Яхши бўлмаган одамлар борлигини жуда яхши билади ва бизни дўстлигимиз кимларгадир халал берган ёки ёқмаган бўлиши мумкин. Биз бир-биримизга жуда яқин инсонлар эдик, шунчаки хафа бўлишдан аввал мендан бу хақиқатми йўқми суриштириши керак эди. Унга яқин бўлган инсон ўша маълумотни келтириб айтган бўлганида бошқа гап эди. Бундай нарсаларга қандай қилиб ишониш мумкин билмайман.



Sayyod; "У бошқа дуне мен бошқа дунё” деган гапларни айтганмисиз?

Райхон:-Хеч қачон! (қатъий) Хаётда бўлмаган нарса! Бу гапларни ким бўлишидан қатъий назар ўша етказган одамларга хам бемалол айта оламан! Чунки ўзим нима деганларимни биламан!





Даврон Муқимовнинг эфирдан аудиоси:
Тинглаш:Кўчириб олиб тинглаш



4.факт Юлдуз Ибрагимовна "Санамгина” қўшиғи Райхонни "Алла”лади.



Отабек Тожибоев:- Юлдуз Усмонова созандаларига Райхон ижросидаги "Алла” қўшиғини қўйиб берганимда улар бошиданоқ "Санамгина”ми дейишди, кейин эса ажабланиб қолишди. "Санамгина” қўшиғи аранжеровкачиси Асқар ака хам хайратланиб юзларидаги кулгуни яшира олмаганлар.



"Санамгина” қўшиғи ва "Алла” қўшиқлари миксидан таққослаш:
Тинглаш; Кўчириб олиб тинглаш



Отабек Тожибоев; -Сўнгги сўз ўрнида айтмоқчи бўлганим: Хеч бир санъаткорга шахсий адоватим йўқ, хусусан Райхонга хам. Уни ижодини хурмат қиламан, 4-5 кунлаб аншлаг концертлар беради, бу факт, бекорга унга хизмат кўрсатган артист унвони берилмагандир, тўғрими? Юқоридаги фактлар бу менинг шахсий журналистномини химоялаш устидаги далилларим.

"Хазиломуз суд” жараёнида Райхон "Мени ижодимни шу қадар синчиковлик билан кузатиб борар экансиз хатто у ердаги кичик нарсаларни ўзим хам сезмаган эканман, сиз сезибсиз” деб бошлаган гапига жавоб тариқасида айтишим мумкинки, аслида Мадонна, Бейонсе ва Юлдуз Усмонованаларнинг ижодига бўлган синчиковлик натижаларимдан келиб чиққан саволлар эди. Кейин журналист мехмонга чақирган инсонни ижодини керак бўлса синчиковлик билан кузатиб саволлар тайёрласа бу унинг профессионализмидан далолатдир.

Юқорида айтиб ўтганимдек Райхонни айблаш истагим йўқ, мен журналист сифатида ўз важларимни химоя қилиб журналистик позициямни мустахкамладим холос. Тақлидга келсак Мадонна, Бейонсе ва Юлдуз Усмоновалар тақлид қилса арзигулик санъаткорлар.



Холис эксперт мухлис Қозоғистонлик Илияр Мухтаров юборган хат.(Мазкур хат Райхон концертидан кейин юборилган эди, хозир мавзуга хос бўлгани сабабли бирлаштирилди)

-Куп уйладим : ёзайми, ёзмайми деб. Мен балки критик эмасман, бунга хакким хам йукдир, лекин мен томошабин сифатида, мухлис сифатида ёзишга карор килдим. Узбекистонда яшамасам хам мен Тошкентни жуда яхши кураман. Кучалари, одамлари, миллий таомлари хаммаси менга жуда якин, ва каерда булмайин хар доим калбим Тошкетга талпинади. Мунтазам равишда узбек киноларини, клипларини, концертларини томоша киламан. Лекин охирги пайтда ачинарли нарсаларнинг гувохи булаяпман. Куплаб истеъдодларимиз юртидан олисларда ишлаб кун куришга мажбур булишаяпти... Балки бунга узлари айибдордир? Билмадим... Лекин хозирги кундаги "артист"лар карасам (хаммаси эмас албатта) гохи кулгим келади,гохи ачинаман! Санъат бир тийинлик нарсага айланганми? Узини телевизорда куриш ниятидагилар чунтагида беш сум пул пайдо булиб колса клип олдиришаяпти! У клипларни хам камерани умуман курмаган инсонлар тушуришаяпти назаримда! Кани ижод киладиган, хаётини санъатга бахшида этган, факат ва факат олдинга интилиб, янгилик яратадиган ёшлар?

Якинда АКШнинг оламга машхур кушикчиси Биёнсенинг Дунё туридан олинган концертини томоша килдим. Тугриси,мазза килдим! Ташки куриниши, либослари, раккос ва раккосалари, созандалари хамма-хаммаси олий даражада!

Юз фоизли жонли ижро! Яна мени хайратда колдиргани : барча созандалари аёллардан иборат, махоратига тан колмасдан иложи йук! Хар битта кушигида , гарчан тилини тушунмасам хам, бир хикояни куриш мумкин, хар бир кушигида бир хаёт! Концертда, тугрироги шоуда куплаб кизикарли янгиликлар яратилган, томошабин билан алока хам хайратлантиради! Нимага бу хакида ёзаяпман? Айтмокчи булганим, концертни кураётганимда ажаблантирган томонларидан Биёнсенинг хавода учиб акробатик трюкларни бажаргани , хар бир концертидан аввал бутун коллективи билан дуо килгани,ва Худодан узига куч сурагани ...( хеч нарсани эслатмадими сизларга? )

Нимага бизнинг кушикчиларимиз тайёрга айёр? Кучирмачиликка бунчалик берилиб кетиш тугримикан?

Нимага жонли ижрода махорат билан айтишни кучиришмайди? Шу нарсаларни кучириб ясаш учун хам маблаглари кетаяптику.Нимага шу пулини янгилик яратишга сарфлашмайди? Бизага совгаларнинг, учишларнинг, балконга чикиб ракса тушушларнинг кераги борми? Жонли ижро билан, махорат билан хайратлантириш нахот кулдан келмайди? Келмаса шу йулни давом эттириш тугримикан? Бошка касбга уткани яхшимасмикин? Масалан пародиялар театри очишса? Узбекона мусикалар колмаганига урганиб хам кеттик! Туркча, хиндча, арабча булиб кетти хаммаси...

Клипларга тухталсак... Биз шунаканги техника ривожланган бир пайтда яшаяпмиз! Интернетда оддий фотоаппаратга олинган клипларни куриб хайрон коласан! Шунчалик махорат билан олинган ! Бизадачи? Ред!!! Ооо, редга туширишибти!!! Дахшат! Лекин кани бу клипларнинг "изюминкаси" ? Нимага клипларимизни уттиз сониядан кейин учириб ташлагинг келади? Шуни шошмасдан, уйлаб, бир режа тузиб оддий килиб, лекин етиб борадиган килиб тушуриш нахот шунчалик кийин булса? Билмадим...

Бу нарсаларни айтиб мен кимнидир хафа килмокчи эмасман! Ёки кимнингдир устидан кулмокчи эмасман! Мен оддий бир томошабин. Санъаткорлар ким учун ишлаяпти? Ким оркали нонини топишаяпти? Томошабин учун! Томошабин оркали! Улар ким учун " ЮЛДУЗ"? Биз учун! Шунинг учун биз хам уз фикримизни айтишга хаклимиз деб уйлайман! Сифатли кушик ёки клип деганда факатгина минглаб доллар сарфланган эмас, балки озгина булса хам мехнат, истедод, махорат ва юрагининг бир парчаси берилган кушик ёки клип булса!

Нима ишинг бор? Сен узи кимсан дейдиганлар хам булар! Мен шунчаки узимнинг фикримни билдирдим холос! Санъаткорлардан шуни илтимос килардимки, узингиздан кейин эсдан коларли бир из колдиришга харакат килинг! Сизнинг номингизни айтишганида куз олдимизга Биёнсе, Мадонна, Шакира ёки Майкл Джексонлар эмас, сизнинг гузал киёфангиз, услубингиз ва махоратингиз куз олдимизда пайдо булсин!



Мана шу жойида манам нимадир дейишим керакмиди ё...

Хуллас, Райхонга нисбатан айбловчи танқидчи бўлгандим, химоячи хам. Энди бу холатда эса нейтрал бўламан.

Негаки айбловчи хам, гувох ва холис экспертлар хам айтадиганини айтиб бўлишди.

Изохимга хожат йўқ, ман жимман!


Расскажи друзьям:


Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 1221 | Qo'shdi: ShuM_BolA | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 5
5 RU_MAFIYA  
0
raxmat

4 RU_MAFIYA  
0
raxmat

3 ShuM_BolA  
0
thumb

2 ॐ˙·Sayt_Malikasi·˙ॐ  
0
axa zor malumot un raxmat

1 ShuM_BolA  
0
sad

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:02:50

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:100.26.176.111
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3