Роса ёзишли ва гапиришлик санъаткор. Ха, қўрқмайман санъаткор дегани. Негаки унда бу номга хос бўлган жихатнинг аксарияти мужассам.
Роса гапиришли ва ёзишли...Нима учун бу гапни ёздим?
Бу йигит билан сухбат қуриб бундай фикрга келмайману, лекин клипларини томоша қилиб...
Балки бу бир стратегик йўл десам..яна тушунмайман..
Хуллас унинг янги "Қизғалдоқ” ва "Гули” ижод намуналарига тўхталаман.
"Қизғалдоқ” қўшиғини тинглаб беихтиёр бу қўшиқ махбусига айланасиз. Клипни томоша қилиб эса. Билмадим шахсан мени юзимга кулгу югурди.
Бунча ичингда лава қайнамаса Аслбек деб юбораманда. Сокин таронага хам жим тура олмаяптида. Базўр ўзини босганида юзидаги мимикалари рақс тушиб кетадией.
Шу йигит хақида ёзганимда хар қанча танқидий бўлсин хар қанча халиги хазиломуз бўлсин лекин ижодкор сифатида унга қаттиқ ботишини хеч хам истамасдим. Негаки айнан хонанда сифатида уни жуда хурмат қиламан.
Шунинг учун ёзаётган хазиломуз таърифларим уни камситишдан эмас, шунчаки ўз йўналишим ўша ўзимни стилимдаги фикр билдириш холос.
Хуллас "Қизғалдоқ” таронаси супер, гап бўлиши мумкин эмас. Унга ишланган клип тарона каби дардлироқ бўлганидами, хар тарафлама шедевр бўларди. Лекин айнан бу таронани рекламаси учун клипда харакатлар атайин қилингандек хам туюлди. Менимча бу нарсалар керакмас чунки асл нарса етиб бораверади.
Агар дархақиқат бу шунчаки Асилбекнинг ўзлиги, шу рости ичидаги лаваси қайнаган йигит бўлса бу янада катта ютуқ.
Хайрон бўлапсизми нега деб? Хозир иккинчи тарона ва унга ишланган клипга хам тўхталайлик, кейин бир йўла тушунтирарман.
"Қизғалдоқ" клипини ютубда томоша қилмоқ
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ
Мп3сини тасиксдан кўчириб олмоқ 4мб
"Гули”. Бу тарона ва унга ишланадиган клип хақида мана бу ерда хабар бергандик. Амир Пулат билан хамкорликдаги бу ижод намнуасида биз кутган дуэт рақси бўлмадию...лекин Аслбекнинг рақсини ўзи бир ансамбль раққосаларининг рақсидан хам...нима десам экан ўтди дейми, қизиқроқ дейми, хуллас.. Асилбек ўз амплуасида!
Ана энди юқоридаги Аслбекнинг хатти харакатлари ўзлиги бўлса унинг ютуғи деган фикримга тушунча:
Чунки у инсон сифатида хам қизиқ тушуняпсизми.
Аксарият инсонларни кузатиш тугул оғзини очса ухлаб қолгингиз келади. Аслбекни эса хар бир кичик мимикасини хам синчикилаб кузата бошлайсиз. Қизиқасиз. Яна нима қиларкин, вай тўхтат орқага перемотка қил қайта қўй нима қилди? Мана шу сўзлар Аслбекни клипини кўраётган кўпчиликда роса янграйдиган иборалар бўлса керак а?
Одамлар кўп, шахслар кам тушуняпмизми. У ажрала билди дейиш ноурин у табиатан ажралиб туради. Шунақа бир қизиқ инсон. Ўзгача, ғайриоддий ва қизиқ. Асосийси унинг ўрни аниқ санъатда. Тинглаб хузур қиласиз, томоша қилиб зерикмай.
Шунинг учун халиги занглаган фикрлар билан эмас, теранроқ ёндошиб бахо берсак. Одамлар фикрида бирдан хақоротга шахсиятга ўтиб кетишлари уларга бўлган ачиниш хиссини уйғотади.
Шу санъаткорни ижод намунасини томоша қилишга сени ундаган бирон бир санъатга алоқадор нарса бордирки томоша қиляпсан, фикринг эса умуман қизиқишингга мос эмас.
Ўзи асли ижод ахлининг аксарияти ва энг асосийси энг иқтидорлари сааал ғалатироқ бўлади. Энди бу қўпол қилиб халиги жайдари тилда айтганда. Кўплари умуман ўзи теги бу сайёраданми деб ўйлайсиз.
Аслбекнику умуман аниқ бошқа сайёра вакили деб билардим. Бунга кўпроқ хеч қора костюмдан ажрала олмаслиги "Мэн ин блейк” фильмини эслатаверади. Рақслари костюмга хеч тушмайдидаааа тўғриси. Чунки костюмни барибир жиддийлик, дипломатичность деган салобати бор.
Аслбек рақсга тушиб кетса борми? Қанақа костюм ўртоқлар, умуман бу сайёрамизни унутворадику))) Аслбекка фақат шу имидж устида яхшилаб ишлаши ва иложи бўлса имиджмейкерлар билан ишлашини жудаям тавсия қиламан, хали ёш унга замонавий либослар ярашади.
Хуллас, бир сўз билан Аслбек шундай иқтидор сохибики, у...
Асилбек бу анча..
нима десам экан...
жуда бир..
Бошқа гап топа олмадим тўғриси. Аслбек бу "Жуда бир” ва "Анча!”)))