Мухлис минбаринглар ўзиям хикоялар ва сериаллар бўлиб кетдику, асли муаммолар билан бўлишамиз дегандингиз. Мана долзарб муаммо билан бўлишаман, ёзинг!
Ёшим жудаям бир ўтиб кетмаган бўлсада хар холда совчи юборай деган йигитнинг ота-онаси нима учун хали хам эрга тегмабди ёки қариқиз экан деган гапга мосроқ. 26 ёшман.
Маълумотим олий, дунёқарашим теран, фикрларим хам албатта. Кўринишим хам ёмонмас, бўйларим баланд ойдеккина қизман. (кулади).
Нафақат мен балки мен таниган ва мени атрофимда бўлган зиёли, олий маълумотлик қизларга қўпол қилиб айтганда эр йўқ!
Йигитлар қаёққа қарашмоқда тушунмайман. Нима учун икки уч болалик бозорчи деймизми, ё ўша фохишаларга хам эр топиладию, биз туппа тузук қизларга йўқ.
Ё йигитлар ақлли қизлардан қўрқишадими? Унда қолоқ қизни хотин қилиб нима фойда?