Узбекистон терма жамоаси сардори, Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси Сервер Жепаров "Аш-Шабоб" таркибида "Ар-Райёд" жамоасига қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери хабар тарқатган.
Учрашувда "Аш Шабоб" клуби ўз майдонида "Ар-Райёд"ни 3:2 хисобида мағлубиятга учратган. Шу тариқа "Аш-Шабоб" клуби Саудия Арабистони чемпионати пешкадамига айланиб олди. Сервер Жепаров жамоаси таркибида тўлиқ тўқсон дақиқа ҳаракат қилган ва қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир вақтда қўполлик қилиб, ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланган.
Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг "Сеул" клубидан Саудия Арабистонининг "Аш- Шабоб"ига утгандан буён 13 ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва автоголга муаллифлик қилган.