Санкт Петебургнинг "Зенит" клуби ҳимоячиси Томаш Губочан Dubai Cup мусобақасида "Бунёдкор" клубига қарши ўтказилган учрашув борасида фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек ҳимоячи Ироқ олимпия терма жамоасига қарши ўтказиладиган учрашув ҳақида ҳам гапириб ўтган.
"Бу мавсумдаги биринчи учрашув бўлганди. У ёққа ҳам, бу ёққа ҳам гол киритилди. Биз босим остида ўйнадик, оёқларда оғирлик бор, аммо барибир ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.
Ўзбеклар - жангари йигитлар экан. Майдонда шундай эканликлари аниқ, ҳаётда қандай эканликларини билмайман. Умуман, ўзбеклар ҳақида мутлақо ҳеч нарса билмайман.
Ироқ олимпия терма жамоаси қандай жамоа эканини ҳам билмайман. Кўрамиз, ўйинда қандай бўлар экан. Имкон қадар эхтиёткор бўлишимиз ва уларни мағлубиятга учратишимиз лозим.
Мен рақибга эмас, ўйинга мослашишга ҳаракат қиламан. Бу ўринда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Форма тиклашда ва ўз ўйинимизни намойиш қилишда давом этамиз, қандай қилиб ғалаба қозониш мумкинлиги ҳақида ўйлаймиз", - дейди Губочан "Зенит" клуби расмий сайтига берган интервьюси чоғида.