14 февраль Ўзбекистонда мухаббат куни эмас! Шу сабабли бу кунлар байрмона тадбирлар хам бўлмайди! Бу йили ва келгуси йиллар мана шу куни "Мухаббат"га алоқадор концерт дастурлари хам бўлмайди-дея хабар бермоқда ишончли айғоқчиларимиздан бири.
Бу йил 14 февраль куни "Истиқлол" санъат саройида Навоийхонлик (ёки шунчаки ғазалхонлик) тадбири ўтказилиши хақида хабар хам бор.
Рости хам русларнинг "святоша"лари билан боғлиқ байрамларни тарғиб этгандан кўра, ўзимизнинг ғазал султонларини ёдга олсак арзир. Тўғри, ёшларимизга ғазалдан кўра мухаббат яқинроқдир, лекин ўша мухаббатни энг гўзали аслида ғазалларда тараннум этилади. Ишонмасангиз мухаббат хақида бир ғазалларга нигох солсангиз додлаб йиғлаб берасиз.
14 февраль ғазал мулкининг султони Захириддин Мухаммад Бобур таваллуд айёми! Жа мухаббат шу куни сизни ишғол этадурҒон бўлса, суйганингиз билан Хиндистонга чипта олиб, "романтика" қилиб келинг, Бобурийлар сулоласи қолдирган мухаббат тимсоли Тожмахал хам ўзимизнинг тарихга тегишли.
-Райхон билан боғлиқ сўнгги хабарларга кўра унинг 4 кунлик концерти 19-20-21-22 февраль кунлари бўлиб ўтилишига харакат(!) қилинмоқда. Хозирча расман хужжатлар тасдиқланмаган, аммо харакат қилинмоқда.
-Ботир Қодировнинг 17-18 февраль кунги концерти кунлари ўзгарди! Унинг икки кунлик концерти энди 16-17 февраль кунлари бўлиб ўтади!
-Гулсанам Мамазоитованинг концерти 23-24-25-26-27 февраль кунларига мўлжалланмоқда.
Хуллас, концерт кунлари билан боғлиқ "каша"лар даври бошлангандек. Бири кўчирган, бошқаси сурган, яна бири баннери тасдиқланишини кутган, хуллас, воқеа ривожини кузатмоқдамиз.
"Истиқлол" санъат саройи пресс-маркази бўлмаганимиз сабабли юқоридаги маълумотларни расмий қабул қилиш ноўрин!
Барибир эртага нима бўлишини ўзлари хам билишмаса керак.