Хитойнинг Хунань провинциясидаги Телу қишлоғида шамсий тақвим бўйича Янги йилни нишонлаётган бир оилада фожиа юз берди. Оила аъзоларидан бири –Ляо исмли кишининг ўзини портлатиб юбориши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Ляо хонадон соҳибининг амакиваччаси бўлган. Оила аъзолари дастурхон атрофида йиғилган маҳал у баданига ўраб олинган портловчи мосламани ишга туширган. Бунинг оқибатида Ляонинг ўзи ва икки киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган. Яраланганларнинг икки нафар касалхонада вафот этган (улардан бири вояга етмаган бола). Маълум бўлишича, Ляо кўп йиллардан бери шаҳарда ишлаётган бўлган ва қишлоғига жуда кам келган. У йўқлигида қариндошлари унга тегишли бўлган мерос ва ер участкасини ўзлаштириб юборишган. Шунинг ортидан Ляо ва амакиваччаси жанжаллашиб қолган.