АҚШнинг Массачусетс штатилик стоматолог даволаш ишларида
канцелярия қисқичи (скрепка)дан фойдалангани учун 1 йилга озодликдан
маҳрум қилинди.
Шунингдек, доктор Майкл Клэр сифатсиз муолажадан арз қилмоқчи бўлган беморларга таҳдид қилиш бўйича ҳам айбдор деб топилди.
Клэр даволаган баъзи беморларда турли инфекциялар топилди, айримларида оғиз бўшлиғи ва тиш касалликлари ривожланган.
Маълум бўлишича, стоматолог қанцелярия қисқичларидан тиббиётда
ишлатиладиган махсус металл ўзакча – штифтларни тежаш мақсадида
фойдаланган.