Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Fevral » 1 » ОТАМ МЕНГА РУХСАТ БЕРДИ, МЕН ЭСА ҚИЗИМГА ЙЎҚ ДЕЙМАН...
13:00
ОТАМ МЕНГА РУХСАТ БЕРДИ, МЕН ЭСА ҚИЗИМГА ЙЎҚ ДЕЙМАН...

Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Хосият Ҳусанова ўтган йил сўнгида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди. Йилни мана шундай қувонч билан якунлаган актрисамиз айни пайтда театрда янги спектаклдаги образи устида ҳам иш бошлади. Тасодифий учрашув орқали қилинган қизиқарли суҳбатни сизга тақдим этамиз... 

БЛИЦ
– Унвонли бўлганингизни сизга айтган БИРИНЧИ инсон…
– Директоримиз котибаси Гулнорахон.
– Бу хушхабарни биринчи бўлиб сиз бўлишган ИККИ инсон…
1.  Онам.
2. Турмуш ўртоғим.
– Ҳамиша сизни театрда қолишга ундайдиган УЧТА сабаб…
1. Касбимни севганим.
2. Актирса саҳнага чиқмаса, касал бўлиб қолиши.
3. Шу касбнинг эгаси бўлдим, энди ортга қайтиш йўқ, деган фикрга келганим.
– Уйингизда ҳеч қачон қўлингиздан тушмайдиган ТЎРТта нарса…
1.  Телефоним.
2. Сумкам.
3. Машинамнинг калити.
4. Сценарий.
– Кўпчилик билмайдиган БЕШТА одатингиз ёки маълумот…
1.  Сал нарсага йиғлаб юборишим мумкин.
2. Ўта кечиримлиман.
3. Кўнгилсизликларни кўтара олмайман. Бундан қаттиқ ранжишим мумкин.
4. Уйда жуда меҳнаткашман.
5. Иложини топсам, уйда картошка экиб, мол-ҳол қилардим.

БОЛАЛИК ВА СИНФДОШЛАР
– Болалигингиз ҳақидаги энг гўзал хотира...
– Доим халқ лапарларини айтиб юришим ва янги чиққан хонандаларнинг қўшиқларини бир маротаба эшитгандаёқ ёдлаб олишим. Ҳозиргача уларни ёдимда сақлаб келаман.
– Сизни Андижонга тортиб турувчи куч...
– Ўша болалигимни қидиришим. Уйга борганда синфдошлар билан учрашаман, ўша пайтдаги жойларни бориб кўраман. Аммо ўзгаришлар катта бўлгани учун тополмасдан ҳар доим чиқиб ўтирадиган ариғимнинг бўйига келиб узо-оқ хаёл сураман.
– Бугун синфдошларингиз...
– Улар мен билан фахрланишади. Тошкентга тез-тез келиб туришади, пойтахтда турадиганлари ҳам кўпчилик. Қолаверса, экранда кўриндимми, бирданига қўнғироқ қилиб табриклай бошлашади.

КАСБ ТАНЛАШ
– Нега хонанда бўлмагансиз?
– Қайдам. Актрисалик устунлик қилган бўлса керак. Аслида қўшиқчиликка роса ҳаракат қилганман. Ўқишни тугатганимдан кейин ҳатто мусиқали театрда ишлай бошладим. Лекин хонандаликнинг ортидан чопмадим. Отам билан маслаҳатлашганимда, у киши: "Қизим, актриса бўлсанг, барча касб эгаларини кўрсатиш имкониятига эга бўласан”, – деб маслаҳат берганлар. Шундай қилиб актрисалик танланди.
– Наҳотки, отангиз санъаткор бўлишингизга розилик берган? Кўпчиликда бунақа бўлмаган...
– Ҳа, отам менинг санъаткор бўлишим учун рухсат берганлар. Негаки, уларнинг ўзлари ҳам санъатга жуда шинаванда, баланд овозда ашула айтиб юришга уста инсонлар. Балки ўзларининг орзулари амалга ошмагани сабаб менга тўсқинлик қилмагандирлар...
– Тадбиркор бўлган бўлармидингиз?
– Албатта, агар ўшанда шу йўлни танласам, бугун яхши тадбиркорлар рўйхатида бўлишимга юз фоиз ишонаман. Лекин қизиқишларимдан келиб чиқадиган бўлсак, мактабда спортга жуда қизиққанман. Велосипед ва мотоцикл ҳайдашми, сувда сузиш ёки стол теннисими қолдирмасдан иштирок этардим. Ҳаттоки шу спорт турлари бўйича мусобақаларда ҳам қатнашиб, чемпион бўлганман (кулади). 

ТЕАТР ВА ОРЗУЛАР
– Театрда сизни биринчи қўллаб-қувватлаган инсон…
– Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев. Ишга киришимга ҳам шу инсон сабабчи бўлганлар.
– Уч кун ичида саҳнага чиқиб кетган экансиз-а?
– Ҳа, ўшанда "Афандининг беш хотини” спектакли саҳналаштирилган бўлиб, машҳур актрисамиз Сайёра Юнусова туғуруқ таътилига чиқишлари керак бўлган. Шу кишини ўрниларига тезда мени танлашган ва бутун бошли жамоадошларим уч кун мени саҳнага тайёрлашган. Довдираб қолаверганим сабаб Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова қўлимдан маҳкам ушлаб, саҳнадаги ҳаракатланадиган жойларимгача олиб бориб, тайёрлаганлар. Бу ҳолат мен учун катта дарс бўлганди.
– Қайси образларни ижро этишни хоҳлагансиз?
– Илгари Нурхон ва "Бой ила хизматчи”даги Жамилани ўйнашни орзу қилардим. Энди эса Обид Юнусовнинг Ўткурийси, Гулчеҳра Жамилованинг Кумуши, Абдурайим Абдуваҳобовнинг Шум боласига ўхшаган фақат меники бўлиб қоладиган ролни орзу қиляпман.
– Шахсан сиз атаб асарлар ёзилмаяптими?
– Асар ёзилмади-ю, аммо образлар ёзилган. Масалан, драматург Эркин Хушвақтов "Андишали келинчак”даги Тўйчиниса ва "Меҳмонжонлардан айланай” асаридаги келин образини менга атаб ёзган. Лекин ҳар иккаласида ҳам айрим сабабларга кўра ўйнай олмадим.

ФАРЗАНДЛАРИ ҲАҚИДА
– Юқорида уйда доим қўлингиздан тушмайдиган нарсалар, деганда нега супурги, капгир деган воситаларни айтмадингиз?
– Чунки қизим 14 ёшга кириб уйдаги барча ишларни ўз зиммасига олган. Тўғри, баъзида унга ёрдам беришимни ҳисобга олмаганда, бунақа ишларни қилмайман ҳисоб.
– Демак, қизингизнинг актриса бўлишига қаршилигингиз йўқ...
– Қаршилигим бор.
– Ие, нега? Ахир ота-онангиз сизга қаршилик қилишмаган бўлса...
– Негаки, мен бу касбнинг нақадар оғирлигини билдим. Фарзандимнинг қийналишини истамайман. Одамлар сизга маза-да, ҳар куни хуш-хандон юрасизлар, дейишади, лекин аслида нақадар машаққатли касб танлаганимизни фақатгина шу соҳанинг ичидагилар билишади.
– Соҳангизнинг машаққатини санаб беринг-чи, унда?
– Биринчидан, санъаткор оиласига кам вақт ажратади. Иккинчидан, умри халқ хизматида. Учинчидан, доим миш-мишлар тузоғида. Тўртинчидан, касал бўлса ҳам, саҳнага чиқишга мажбур.

ОИЛА ВА ҲАЁТ
– Оилангиздагилардан ҳалигача нима учун танбеҳ эшитасиз?
– Автофалокатга учраганимдан кейин сал асабийроқ бўлиб қолдим. Жаҳлим тез чиққани сабаб тез-тез танбеҳ эшитиб тураман.
– Исмингизга хос равишда рўй берган воқеалар ҳам бўлганми?
– Албатта, кўпинча мен борган давраларда кўтаринки кайфият юзага келади. Байрамлар ҳам файзли ўтгани учун бунда Хосиятхоннинг ҳиссаси катта, деган гапларни кўп эшитганман. Ростдан ҳам борган давраларимда жим ўтиролмайман, ҳали қўшиқ айтиб ёки бошқаларни рақсга чорлаб, кайфиятни кўтаришга интиламан.
Шу пайт спектакл бошланиши бонги чалиндию суҳбатимиз якунланди. Саҳнага чиқишга тайёргарлик кўраётган Ҳосият Ҳусановага доимо саҳналардан тушманг, дея тилак билдирдик. Зеро, саҳна унинг ҳаётига айланиб улгурган...


Расскажи друзьям:


Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 988 | Qo'shdi: Master | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:06:48

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.142.135.24
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3