Покистон полицияси вакили Ҳаким Хонннг маълум қилишича, январ ойи бошида мамлакат бош вазири Юсуф Ризо Гилоний қароргоҳига куйдирги споралари бор жўнатма келган. «Жўнатманинг ичидаги кукунда куйдирги касаллигининг споралари бор экан. Лабораторияда ўтказилган текширувда ифекциянинг мавжудлиги тасдиқланди ва бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди», – деди Ҳаким Хон. Бош вазир қароргоҳига куйдиргини ким жўнатгани ҳозирча аниқлангани йўқ. Маълумки, куйдирги ўта хавфли юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Одамга касалланган ҳайвон, унинг териси ёки жуни орқали ўтади.