Ироқ расмийларининг маълум қилишича, январь ойида юз берган терактлар оқибатида 151 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 321 нафари эса жароҳатланди. Вафот этганларнинг 99 нафари тинч фуқаро вакиллари, 31 таси полициячи ва 21 таси ҳарбий хизматчилардир. Ўтган йилнинг декабрида эса 155 киши ҳалок бўлган ва 279 киши жароҳат олганди. Умуман, 2011 йил давомида рўй берган портлашлаш ва ҳужумлар оқибатида 2645 нафар ироқлик ҳалок бўлди, 4413 нафари яраланди. Йил бошидан бери пойтахт Бағдод ва бошқа шаҳарларда портлашлар тўхтагани йўқ. Мамлакатдан АҚШ қўшинлари чиқиб кетди-ю, суннийлар ва шиалар ўртасидаги қарама-қаршиликлар авж олди.