Кеча Facebook томонидан Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияга тақдим этилган ҳужжатларда қизиқарли маълумотлар бор. Ҳужжатлар берилишининг сабаби шундаки, Facebook айни пайтда ўз акцияларини бирламчи жойлаштиришга тайёрланмоқда. 2007 йилда Марк Цукерберг асос солган мазкур компания ўтган йили 3,7 миллиард доллар даромад олган. Эътиборлиси, шунинг нақ 1 миллиарди соф даромад ҳисобланади. Ундан олдинги йил эса Facebook 606 миллион доллар соф даромад олганди. Ваҳоланки, иш бошлаган йилларида компания зарарга ишларди. Масалан, 2007 йилда 138 миллион, 2008 йилда эса 56 миллион доллар зиён кўрган. Ҳозир Facebook асосан реклама (тушумнинг 85 фоизи) ва виртуал товарлар сотувидан (15 фоиз) фойда кўряпти.