Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Fevral » 10 » АМАЛГА ОШМАГАН БАШОРАТЛАР
11:35
АМАЛГА ОШМАГАН БАШОРАТЛАР
Шифокорлар янглишишдан қўрқишади. Бу ёзилмаган қонун, чунки шифокорнинг янглишишга ҳаққи йўқ, бу инсонларнинг умрига зомин бўлиши мумкин. Аммо оддий одамлар кўп янглишишади. Кимларнингдир хатоларини ҳеч ким сезмай қолади, бошқалариники эса дарров тилга тушади. Илло, баъзан янглиш фикрлар бутун инсониятга дахлдор бўлади...
1865 йили The Boston Post нашрида босилган мақолада симлар орқали овозни узатиш мумкин эмаслиги, буни ҳар қандай саводли одам яхши билиши таъкидланганди. Орадан 11 йил ўтиб, Western Union ходимларининг хотира қоғозида қуйидаги ёзув пайдо бўлди: "Телефоннинг камчиликлари шунчалик кўпки, алоқа воситаси сифатида унга жиддий ёндашиб бўлмайди. Бу ускуна ҳеч қандай қийматга эга эмас”.
1878 йили АҚШдаги почта бўлимларидан бирининг муҳандиси Вильям Прис телефон америкаликларга асқатиши мумкинлигини, аммо почта хизматида унинг кераги йўқлигини айтган. Чунки унинг ихтиёридаги чопарлар етарли эди.
Кельвин ҳарорат шкаласининг асосчиси ихтирочи лорд Кельвин 1897 йили радионинг келажаги йўқлигини узил-кесил маълум қилган. 1948 йили таълим радиодастурлари кашшофи Мэри Сомервилл телевидение умидларни оқламаганлигини, унинг умри узоққа бормаслигини башорат қилган. Овозли кино ва вакуумли чироқлар ихтирочиси Ли де Форест эса эфирга узатиладиган телевидение фақатгина назарияда мавжуд бўлиб қолаверишини айтган.
Шуниси қизиқки, овозсиз кинода шуҳрат қозонган Чарли Чаплин киносаноатни унчалик ёқтирмаган. У кинони вақтинчалик қизиқиш деб атар ва томошабинлар ҳақиқий саҳнадаги "тирик томоша”ни кўришни маъқул кўришларига сира шубҳа қилмасди.
Амалга ошмаган башоратлар кўпроқ компьютерлар соҳасига тегишли. 1951 йилда британиялик профессор Дуглас Хартри Буюк Британиядаги Оксфорд, Манчестер ва Теддингтон университетларида мавжуд бўлган учта ЭҲМнинг ўзиёқ хар қандай ҳисоблашларни қотириб ташлашига ишончи комиллигини, кўп миқдордаги бунақанги ускуналар хеч кимга керак эмаслигини таъкидлаганди.
1949 йили мартда "Оммабоп механика” журналида босилган башоратда "Агар бугунги кунда ҳисоблаш машиналари 18000 вакуумли чироқлардан иборат бўлиб, оғирлиги 30 тонна келса, келажакда улардаги чироқлар сони мингтагача камайиши, вазни эса бир ярим тоннагача бориши мумкин”, дейилганди. Тўғри, мақола муаллифлари вақти келиб компьютерларнинг вазни бир килограммга ҳам етмаслигини, уларда битта ҳам вакуумли чироқлар бўлмаслигини тасаввур қила олишмаганди, албатта.
Ethernet ихтирочиси ва 3Com асосчиси Роберт Меткалф эса 1995 йилда тобора машҳурлашиб бораётган интернет тармоғи 1996 йилдан сўнг таназзулга юз тутишига қатъий ишонишини айтганди.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Intel асосчиси Гордон Мурга тизимли блок, монитор ва клавиатурадан иборат компьютер концепциясини таклиф этишган. Мурнинг "Бунақанги тизим нима учун керак бўлиши мумкин?” деган саволига компьютер уй бекалари пишириқларни пишириш усулларини ёзишлари ва сақлашлари учун керак бўлишини айтишди. Ижобат бўлмаган башоратлар орасида IBM вакилларининг Xerox яратувчиларига дунё бозорида нусха кўчирувчи ускуналар сони беш мингтадан ошмаслигини айтганликлари ҳам қайд этилган.
Amstrad компанияси бош директори Алан Шугернинг iPod плеерлари 2006 йил охиригача бутунлай истеъмолдан чиқарилишини таъкидлагани ҳам амалга ошмади. Шугер iPod плеерларини эскирган ва йўқотилишга маҳкум сарқит маҳсулот деб ҳисоблаган.
Microcoft асосчиси Билл Гейтс бирданига учта башорати билан амалга ошмаган башоратлар рўйхатида қайд этилган. 1983 йили Гейтс Microcoft ҳеч қачон 32 битли операция тизимларини чиқармаслигини маълум қилган. 1987 йили эса у ОS/2 дунёдаги энг муҳим операция тизими бўлиши ва барча даврларнинг энг яхши дастурига айланиши эҳтимоли борлигини айтганди. 2004 йили Гейтс халқаро иқтисодий анжуманда икки йилдан сўнг спам муаммоси ечим топишини башорат қилганди. Афсуски, унинг сўнгги башорати ҳамон интернет фойдаланувчиларининг орзуси бўлиб қолмоқда...



Расскажи друзьям:


Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Ko'rildi: 1016 | Qo'shdi: Master | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:02:21

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:100.26.176.111
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3