Bosh sahifa » 2012»Fevral»22 » Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа компанияси ўз телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартирмоқчи
23:03
Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа компанияси ўз телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартирмоқчи
Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа компанияси ўз телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартирмоқчи 20 февраль, 2012 OLAM.uz Рукн Жамият Ўзбекистондаги иккита уяли алоқа оператори ўз абонентлари телефон рақамларининг биринчи рақамини ўзгартириши ҳақидамаълум қилди. Ўзбекистон алоқа ваахборотлаштириш агентлигининг номерлаш режасини ўзгартириш тўғрисидаги фармойишига биноан "Билайн" ва"МТС" компанияларибирдан бошланадиган рақамларни ўзгартиради. Хусусан, “Билайн” компаниясининг 105, 106, ва 108 рақамларидан (префикс) бошланадиган абонентлик рақамлари мос равишда 805, 806 ва 808 га ўзгаради. Компания матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ўзгаришлар фақат +99890 коди билан бошланадиган рақамларга тааллуқли бўлади. “МТС” компаниясининг 100, 101,102, 103, 104, 107 бошланадиган тошкентлик абонентларида (код +99897) шунга мос равишда 800, 801, 802, 803, 804 ва 807 га ўзгаради. Иккала компанияда ҳам префикс ўзгаришидан олдин абонентлар SMS орқали қўшимча равишда хабардор қилинишини маълум қилишмоқда. Қолган компаниялар ҳозирча номерлашдаги ўзгаришлар тўғрисида маълум қилишмаяпти. Манбаа-олам.уз