Мағрурликдан бахт топмассиз,
шодланмайсиз ғурурдан,
Наҳот қийнаб завқ оларсиз
кўзим ёшли кўрурдан,
Сизга меҳрим бисёр эди, чин
эди муҳаббатим,
Лек, топганим озор бўлди, хор
бўлди садоқатим,
Сиз-чи? Балки бир жилмайиб
кетарсиз дилни чоғлаб,
Йўлингизда жилваланиб қатор
гўзаллар чорлаб,
Афсус нетай, адашибман
қалбингизни пок дея,
Сизга ишониб шошибман, севги
ўтида куя,