Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълумотига кўра, 2011 йилда 24 мингдан ортиқ ўғирлаб кетилган аёллар ва болалар озод қилинган. Ўғирланган болаларнинг баъзилари бола асраб олмоқчи бўлган оилаларга сотилган, аёллар эса нафақат Хитойнинг ўзида, балки чет элларда ҳам фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўтган йили одам савдоси билан шуғулланган 3195 та жиноий гуруҳнинг фаолиятига якун ясаган. Бунинг натижасида 8660 нафар болалар ва 15548 нафар аёллар озод этилган. Лекин вазирлик жами неча киши ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилмаган. Кузатувчиларга кўра, Хитойда бола савдоси тобора жиддий муаммога айланиб бормоқда. Бунга бир оиланинг фақатгина битта фарзандли бўлиши мумкинлиги ва бола асраб олишнинг унчалик қийин эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилади.