Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, Минг йиллик ривожланиш мақсадларидан бири – дунёда тоза ичимликлар сувидан маҳрумлар сонини икки бараварга қисқартиришга муддатидан аввал эришилди. Аввал бу режани 2015 йилга қадар амалга ошириш кўзда тутилган эди. БМТ маълумотига кўра, айни пайтда дунё аҳолисининг 89 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга, аммо 800 миллион киши (уларнинг 40 фоизи Африкада) ҳали ҳам ифлос сувларни ичишга мажбур. 2000 йилда қабул қилинган Минг йиллик мақсадлари қашшоқлик, ОИВ/ОИТС, безгак ва бошқа касалликларга қарши курашиш, барча аҳолини ўрта таълим билан қамраб олиш кабиларни ўз ичига олади.