Bloomberg агентлиги дунё бойлари пулларини ҳисоб-китоб қилиб, мексикалик Карлос Слимга рўйхатнинг бошини раво кўрди. Унинг нақ 68,050 миллиард пули бор экан. Microsoft асосчиси Билл Гейтс 62,4 миллиард билан рўйхатнинг иккинчи поғонасини, яна бир америкалик Уоррен Баффет эса 43,8 миллиард билан учинчиликни банд этди. 72 ёшли Карлос Слимнинг асосий бизнеси Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатларидаги телекоммуникация саноати билан боғлиқ. America Movil, Telcel, Telefonos de Mexico ва Altria Group компаниялари айнан унга тегишли. Grupo Carso холдинг компанияси Слимнинг асосий активи ҳисобланиб, у Мексикадаги йирик компанияларни назорат қилади. IKEA Ингвар Кампрад 42,5 миллиард доллари билан Европанинг энг бой кишисига айланди. Ҳиндистонлик Мукеш Амбани эса Осиёнинг энг бой кишиси – унинг 26,8 миллиард доллари бор.