Германиялик Уве Трёшель ўз юзини реклама майдончаси сифатида тақдим этмоқда. У юзини бир неча қисмга бўлиб, ҳар бири учун алоҳида нарх белгилади. Масалан, пешанадаги татуировка реклама берувчига 50 минг еврога тушади, битта юзнинг нари 20 минг, иякдаги рекламанинг нархи эса 5 минг еврога тенг.
Агар бирор компания Увенинг юзини борича сотиб олмоқчи бўлса, 100 минг евро тўлашига тўғри келади. Увенинг айтишича, реклама берувчининг қайси соҳада ишлаши унга мутлақо қизиқ эмас. У анчадан бери сенбернар кучукаларига бағишланган музей ташкил этмоқчи, бироқ бунинг учун пули йўқ. Юзини реклама майдончасига айлантиришининг сабаби ҳам мана шунда.