Немис компанияси бирданига 2025 йиллар бозорини мўлжаллаётган кўринади. F 125 номли водородли электроконцепт айнан шундай тахмин туғилишига асос бўла олади. Автомобил нафақат антиқа кўриниши, балки техник имкониятлари билан ҳам оммани ҳайратга солади. Ёқилғи сифатида водород сарфлайдиган электрокимёвий генератор электр энергияси ишлаб чиқаради ва аккумуляторлар орқали автомобилни ҳаракатлантиради. Орқа томондаги жуфт моторлари 136, олд томони 68 от кучини берадиган бу автомобилнинг умумий қуввати 308 от кучини ташкил қилади. Узунлиги 4998 мм, эни 1980, баландлиги 1430 мм бўлган бу модел 4,9 сония ичида 100 км/соат тезликка чиқади. Энг юқори тезлиги эса 220 км/соатга тенг. Яна бир эътиборли жиҳати – аралаш циклда бу автомобилнинг ёқилғи ҳажми 100 км масофага 2,7 литрни ташкил қилади.