Мазкур автомобил 2,4 литр ҳажмли, тўрт цилиндрли 169 ва 263 от кучига эга механик ва автомат узатмали двигател билан жиҳозланган. Кузов конструкциясининг мустаҳкам ишлангани автомобилни юқори тезликда бошқаришда қўшимча қулайлик яратади. «Малибу» замонавий хавфсизлик тизими ҳамда ўзига хос интерьери билан ажралиб туради. Унинг икки секцияли радиатор панжаралари, кучли ксенон фаралари, светодиодли орқа фаралари бор, изоляция қилинган олдинги рама шовқин ва вибрациянинг салонга киришига йўл қўймайди. Автомобил олтита хавфсизлик ёстиқчаси, бош ва бўйин қисмларини ҳимоя қилувчи хавфсизлик пардалари билан таъминланган. «Chevrolet Malibu» шу йилнинг июнида сотувга чиқарилади.