16 март куни Apple компаниясининг учинчи авлод iPadи сотувга чиқарилган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, уч кун ичида янги планшетнинг уч миллион донаси харидорлар қўлига етиб борган. Бу ҳақда компаниянинг вице-президенти Филип Шиллер маълум қилди. «Янги iPad – ҳақиқий блокбастер», – деди у хурсандлигини яширмай. Аввалроқ Apple iPad-3 рекорд даражада сотилишини башорат қилган, аммо аниқ рақам келтирмаган эди Янги планшет сотуви 16 март куни АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия, Гонконг, Канада, Сингапур, Франция, Швейцария ва Японияда бошланди. 23 март куни эса ушбу маҳсулот яна йигирмата давлатда сотувга чиқарилади.