Лондон нанотехнологиялар маркази тадқиқотчиси Арман Ахнуд смартфонлар ўзларини қувватлай олиши учун янги услубни таклиф қилмоқда. Ишлаб чиқилган ўзига хос фотоэлемент дсплейнинг орқа қисмига ўрнатилади ва айнан дисплейдан чиқаётган ёруғлик ҳамда иссиқликни энергияга айлантириб, яна қайтариб узатади. Тадиқиқотчининг маълум қилишича, дисплейларга узатилаётган ёруғликнинг фақат 36 фоизигина бевосита дисплейни ёритиш учун нур таратишга, қолгани эса турли тарафларга бефойда сарфланади. Ахнуд яратган фотоэлементлар эса айнан ўша бефойда нурларни тутиб қолади. Албатта, ҳозирча янги технология тўлиқ ишлаш имконини бермайди. Лекин тадқиқотчи келажакда бу тизимнинг фойдали иш коэфицентини 90 фоизгача оширишни мўлжалламоқда.