Стокгольм Тинчлик муаммолари тадқиқоти халқаро институтининг маълум қилишича, сўнгги беш йил ичида дунёда қурол-яроғ савдоси 25 фоизга ўсган. Дунё бўйича сотиб олинган жами қуролларнинг нақ 44 фоизи Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келар экан. Европада бу борадаги кўрсаткич 17 фоизни, Шимолий ва Жанубий Америкада 11 фоизни, Африкада эса 9 фоизни ташкил этади. Энг кўп қурол-яроғ сотиб оладиган давлат Ҳиндистондир. У охирги беш йил ичида жаҳон бозоридаги қуролларнинг 10 фоизини харид қилган. Кейинги йирик қурол сотиб олувчилар Жанубий Корея (6%), Покистон (5%), Хитой (5%) ва Сингапур (4%) ҳисобланади. 2007-2011 йиллар давомида Сурия қурол-яроғ сотиб олишни 580 фоизга, Венесуэла эса 555 фоизга кўпайтирган.