«Ҳафсани Усмонга тақдим қилдим. У, бу ишга бир назар солай, деди. Бир неча кеча кутдим. Сўнг у менга учрашиб, ҳозирги кунда уйланмай турганим маъқулга ўхшайди, деди. Абу Бакр Сидиққа учрадим ва, агар хоҳласанг, сенга Ҳафсани никоҳлаб бераман, дедим. Абу Бакр индамади. Ўшанда ундан Усмондан аччиғим чиққанидан кўра кўпроқ аччиғим чиқди. Бир неча кун турганимдан сўнг унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлдилар ва мен уни у зотга никоҳлаб бердим. Сўнгра Абу Бакр менга учраб: «Эҳтимол, Ҳафсани менга тақдим қилганингда ва мен сенга жавоб бермаганимда аччиғинг чиққан бўлса керак?» деди. «Ҳа», дедим. «Мени сенга жавоб беришимдан фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни зикр қилганларини эшитганим ман қилди, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини фош қилишим мумкин эмас, эди. Агар у зот тарк қилсалар, қабул қилишим мумкин эди», деди Абу Бакр»