Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бирини ўтказади. Ветьнамда бўлаётган Лондон олимпиадаси учун саралаш босқичи учрашувларида Вадим Абрамов шогирдлари бугун Сурия олимпиячилари билан ўйинда майдонга тушишади.
Ҳа, бу ўйинда бизга осон бўлмайди. Рақиб гарчи қитъанинг донгдор жамоалари сирасига кирмаса-да, бу босқчига етиб келганининг ўзи нечоғлик хавфли эканлигини кўрсатиб турибди. Боз устига, улар гуруҳ босқида энг кўп очко жамғарган иккинчи ўрин соҳиби ҳисобланади.
Бу ўйинда вакилларимизнинг икки етакчи футболчиси - Фозил Мусаев ва Санжар Қувватов турли сабаблар билан иштирок эта олмайди. Бироқ шундай бўлса-да, биз олимпия терма жамоамизга ишонамиз. Улар бугун ўз ўйинларини, керак бўлса, ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб беришлари лозим. Бу ўйинда қандай қилиб бўлмасин, ғалаба қозонишимиз керак. Шунда, Уммонга қарши ўйинда бизни дуранг ҳам қониқтиради.
Хуллас, бугун соат 18:00дан бошлаб, ушбу муҳим учрашув бошланади. Уни сайтимиз орқали онлайн-трансляция қилишни мўлжаллаганмиз. Шунингдек, мазкур беллашув "Спорт" телерадиоканали орқали ҳам жонли эфирда намойиш этилади. Уфф.уз сайтидан олинди