Испаниядаги Гранада
университетида ўтказилган
тадқиқотда ўтмишдаги
хатолар учун пушаймон
бўлиш ва хафа бўлиш
саломатликка катта зарар
беришини исботланди.
Тажрибада қатнашган 50
нафар кўнгиллига ўтмиши
билан боғлиқ воқе-
ҳодисалар сўралди.
Тадқиқот натижасига кўра,
ўтмишдаги ишларидан ва
воқеа-ҳодисалардан қаттиқ
пушаймон бўлган ва қайғу
чеккан кўп дардга
чалиниши ва тез касал
бўлиши ойдинлашди. Бу
инсонларнинг кундалик
оддий муаммолар
қаршисида ҳам песеместик
руҳда ёндошиши ва асосан
тушкунлик кайфиятида
юриши маълум бўлди.
Манба: darakchi.uz