«Корхонамиз кадастр ҳужжатида ер майдони кам кўрсатилган экан, бунга аҳамият бермай келибмиз. Бунинг учун жавобгарлик борми?»
В. Литвяков, Тошкент – Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 121-моддасига асосан ер участкаларидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда: – юридик шахсларга икки баравари миқдорида; – жисмоний шахсларга бир ярим баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 35-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олиниши керак. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ер участкалари жойлашган ерда амалга оширилади. Давлат реестрига қуйидагилар киритилади: 1) ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги маълумотлар; 2) ер участкасининг тавсифи; 3) ер участкаси бериш тўғрисидаги шартнома талабларига, ер участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутларга оид маълумотлар; 4) ваколатли органларнинг ер участкасини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ажратиб олиш зонасига киритиш тўғрисидаги қарорлари; 5) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар. Жавоб "Mavluda konsalt” адвокатлик бюроси томонидан тайёрланди.