Айни пайтда Буюк Британияда кучли қурғоқчилик кузатилмоқда, дея ёзади The Daily Telegraph газетаси. Маълумотларга кўра, қурғоқчилик туфайли сув танқислиги келиб чиққан ҳудудларда 35 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Мутахассисларга кўра, қурғоқчилик сабаб сувдан фойдаланишни чеклашга тўғри келиши мумкин. Ҳукумат юзага келган вазиятдан хавотирда. «Қурғоқчилик тобора кўпроқ ҳудудларни қамраб олмоқда. Биз сувни тежаш орқали ўша ҳудудларга ёрдам беришимиз керак», – деди Атроф-муҳитни асраш вазири Кэролайн Спелман. 1976 йили Буюк Британияда ХХ асрдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилган эди. Ўшанда ҳатто мактабларни ёпишга ҳам тўғри келган.